ОФАТДАН ЗАРАР КЎРГАНЛАРГА ҲУҚУҚИЙ КЎМАК БЕРИЛМОҚДА
@huquqiytargibot
Сирдарё туман адлия бўлими ҳамда Мадад ННТнинг Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда тумандаги 525-сонли ҳарбий қисмда жойлаштирилган Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакуация килинган фукаролар учун ҳуқуқий маслаҳат бурчаги ташкил этилди.
Фуқаролар ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар. Жумладан, Оқолтин тумани, Саховат маҳалласидаги 9/4 уйда яшовчи фуқаро М.Жаркинбаеванинг кадастр ҳужжатлари қайта тиклаш бўйича, Оқолтин тумани, Уч-том МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси 2/2 уйда яшовчи фуқаро Д.Рустамованинг паспорт ва уй кадастр ҳужжатларини қайта тиклаш бўйича мурожаатларига хуқуқий тушунтиришлар берилди. Улар тўғрисидаги маълумотларни туман Давлат хизматлари марказида офатдан ҳужжатларини йўқотган фуқаролар рўйхатига киритилиши таъминланди.
Камолиддин Эрназаров,
Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси