КОЛЛЕЖДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

 КОЛЛЕЖДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

@huquqiytargibot

Туман адлия бўлими ташаббуси билан Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи фаоллар залида  т   Миришкор ва Ҳосилобод маҳалла фуқаролар йиғини  раиси ва фаоллари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


Тадбир иштирокчилари билан савол-жавоб, дилдан суҳбат тарзида ўтказилган  мулоқот чоғида  туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шавкат Исканов   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар  Маҳкамасининг 2018 йил 21- июндаги 461-сон қарори юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ҳақида; “Одам савдоси -давр муаммоси” ва “Менинг маҳалламда жиноятчилик содир бўлмаслиги керак” мавзуларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунларини мазмун- моҳияти ҳақида тушунчалар ва иштирокчиларнинг оғзаки саволларига  жавоблар берди.

Шунингдек, мазкур йўналишларда ёшлар ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини оммалаштириш ҳақида кўрсатмалар берилди.


Каналимизга қўшилинг: @huquqiytargibot

Report Page