КОЛЛЕЖДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ СОАТИ

КОЛЛЕЖДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ СОАТИ

@huquqiytargibot

  Оқолтин туман адлия бўлими томонидан тумандаги Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида   коллеж ўқитувчилари ва ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот соати ўтказилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


-  Тадбирда  бугуннинг энг долзарб мавзулари - 2018 йил 21 июндаги ВМ-нинг 461-сон қарори юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли)и сайлови" қонунининг мазмун -моҳияти  тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек,  "Одам савдоси -аср вабоси" ва "Менинг маҳалласи жиноят бўлмаслиги керак” мавзуларида суҳбатлашилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов.

        - Ҳар гал ҳуқуқшунослар билан учрашув ўтказилганида  ҳуқуқий мавзуда ўзимизга керакли янгиликлар, тушунчалар оламиз, - дейди коллеж девонхона мудири Лола Баҳриева. – Бу гал ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг тугаб бораётганлиги, акциянинг фуқароларга бераётган имкониятлари тўғрисида, шунингдек, яқинда, май ойида ўтказиладиган Фуқаролик йиғини раиси(оқсоқоли) сайловига тайёргарликлар ҳақида маълумотлар олдик. 


Каналимизга қўшилинг: @huquqiytargibot

Report Page