МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАЙДИ

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАЙДИ

@huquqiytargibot

Ушбу акция доирасида жорий йилнинг 18 апрель куни Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Т.Худойбердиев, бош маслаҳатчи К.Эрназаровлар  Сирдарё туманидаги   Тинчлик  маҳалла фуқаролар йиғинида профилактика инспекторларининг ёрдамчилари  ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси  аъзолари  билан  биргаликда   маҳалла  фуқаролари  билан учрашдилар. Учрашувда “Менинг маҳалламда жиноятчилик содир бўлмаслиги керак” мавзусида суҳбатлашилди.

К. Эрназаров олган сурат


Шунингдек,  тадбирда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикасининг "Экстремизмга ҳамда   Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан савол-жавоблар бўлди.   

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори                  О. Муродов  ҳамда  Адлия вазири  Р.Давлетовнинг  топшириқ  хати ижросини  таьминлаш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда  ўзбошимчалик  билан  қурилган  турар- жойларга  нисбатан  мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон  Фармони ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг    2018 йил 21- июндаги  461-сон қарори юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ва умумдавлат акциясининг якунланиб бораётганлиги ҳақида маълумот берилди.


 Каналимизга қўшилинг: @huquqiytargibot

Report Page