Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчиларининг таълим муассасасида иситиш тизимидаги муаммолар баён этилиб, Вазирлар Маҳкамасига йўллаган мурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчиларининг таълим муассасасида иситиш тизимидаги муаммолар баён этилиб, Вазирлар Маҳкамасига йўллаган мурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

@huquqiytarg'ibot

Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчиларининг таълим муассасасида иситиш тизимидаги муаммолар баён этилиб, Вазирлар Маҳкамасига йўлланган мурожаат жойлаштирилди.

Ушбу ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Техникум директори томонидан 2021 йил 6-май куни тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ муассаса биноси куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилган. 

Ҳозирда техникум биносида 2 та иситиш қозонхоналари мавжуд бўлиб, табиий газ билан иситилади. 

Жорий йилнинг 24 январь кунидан ўқув жараёнлари онлайн режимга ўтказилганлиги сабабли бинонинг асосий қисмида иситиш тизимидан вақтинчалик фойдаланилмади, шунингдек, педагог ходимларга муносиб шароит яратиш мақсадида муассаса биносининг тегишли қисми иситилди.

Жорий йилнинг 7 февраль кунидан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилди.

Маълумот учун: техникумда кундузги ва сиртқи таълим шаклида 312 нафар ўқувчи икки навбатда таълим-тарбия олмоқда. Техникум биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, майдони 2200 кв/метрни ташкил қилади.

Шу муносабат билан 6 февраль куни техникумнинг иситиш қозонхоналари тўлиқ ишга тушурилиб, ҳозирги кунда барқарор ишлаб турибди.

Мурожаатда кўтарилган муаммо асоссиз бўлиб, иситиш тизими билан боғлиқ масала бўйича ўқитувчиларда ҳам, ўқувчиларда ҳам эътирозлар мавжуд эмас.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими


Report Page