Зоминда “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” очилди

Зоминда “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” очилди

@Oilamarkazi

Жорий йилнинг 30 январь куни Зомин туманида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”ининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳамедова, “Оила” маркази вилоят бошқармаси, шаҳар ва туман бўлими мутахассислари, туман Хотин-қизлар қўмитаси, ҳамкор ташкилотлар, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Адлия бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Маънавият ва маърифат маркази, психологлар, тумандаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, намунали оилалар ва бўлғуси келин-куёвлар жуфтликлари иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Исмадиёр Оролов очиб берди. “Оила” маркази директори Дилором Тошмуҳамедова сўзга чиқиб “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг илк жуфтликларини табриклар экан, марказ олдида турган муҳим масалаларга тўхталиб ўтди. Жумладан, оилалар билан ишлашда ҳар-бир ҳудуднинг ўзига хос миллий қадриятлари ҳисобга олиниши, оила масалалари доимий назоратда бўлиши, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш доимий назорат қилиниши муҳим эканини таъкидлади. Шу билан биргаликда фаолиятида учраётган тўсиқ ва камчиликлар, фаолиятни янада такомиллаштиришга доир таклифлар билан қизиқди. Сўзга чиққан “Оила” маркази Жиззах шаҳар бўлими раҳбари Дилбар Ҳакимова оила психалогияси бўйича дарс соатларини кўпайтириш масаласини кўриб чиқиш, қариндошлик никоҳларини бартараф этиш бўйича аниқ дастурлар ишлаб чиқишни, албатта, маҳалла психологлари бўлиши зарурлигини айтиб ўтди. Шунингдек, сўзга чиққанлар ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ёш келин-куёвлар билан биргаликда ота-оналарни ҳам ўқитишни йўлга қўйиш таклифларини ўртага ташлашди.

Тадбирда ўқув машғулотларни бошлаётган ёш келин-куёвларга марказ томонидан махсус китобчалар ва совғалар тақдим этилди. 



Report Page