Зиёвуддин Раҳим қаламига мансуб китоблар рўйхати

Зиёвуддин Раҳим қаламига мансуб китоблар рўйхати

@ZiyovuddinRahim
  1. «ИСЛОМ АҚИДАСИ»
  2. «ТАҲОРАТ КИТОБИ»
  3. «НАМОЗДА ХУШУЪ»
  4. «ТАЖВИД ҚОИДАЛАРИ»
  5. «ҚУРЪОН ҚАЛБЛАР ШИФОСИ»
  6. «ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ»
  7. «ШАМОИЛИ МУҲАММАДИЯ» КИТОБИ ШАРҲИ
  8. «ИСТИҒФОРИНГ 40 ХОСИЯТИ»
  9. «РИЗҚ КАЛИТЛАРИ»
  10. «БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ»
  11. «БОЛА ОДОБИ БИЛАН АЗИЗ»
  12. «ДИЛДАГИ ГАПЛАР»

Ўқувчилар баъзида: “Китобларингизни қайси тартибда ўқиш керак?” деб сўраб туришади. Шунинг учун уларни мавзу бўйича кетма-кетликда зикр қилиб ўтаман:

1. “ИСЛОМ АҚИДАСИ” (Илм ақидани ўрганишдан бошланади. Чунки амаллар тўғри бўлиши ақидага боғлиқ. Қалбни поклаш ҳам эътиқодни тўғрилашдан бошланади).

2. “ТАҲОРАТ КИТОБИ” (Поклик, хусусан намоз ўқишдан аввал қилинадиган таҳорат билан боғлиқ масалалар баён этилган).

3. “НАМОЗДА ХУШУЪ” (Намозни тўкис адо этиш йўллари ўргатилган).

4. “ТАЖВИД ҚОИДАЛАРИ” (Бу китобни ўқишдан аввал арабча ҳарфлар талаффузи, арабча матнларни ўқиш яхшилаб ўзлаштирилса, дарслар осонроқ қабул қилинади. Қироат ва тажвид илми устоз назорати остида эгалланади).

5. “ҚУРЪОН – ҚАЛБЛАР ШИФОСИ” (Бу китоб Қуръон фазилатлари билан бир қаторда Ислом дини ҳақида умумий маълумот беради, инсон дунёқарашини кенгайтиради, эътиқодини тўғрилайди).

6. “ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ”, 1-4-ЖУЗЛАР (Ислом тарихи, Қуръонда номлари келган йигирма беш нафар пайғамбар ҳаёти баён этилган).

7. “ШАМОИЛИ МУҲАММАДИЯ” КИТОБИ ШАРҲИ (Пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ташқи кўринишлари, гўзал хулқлари, юксак фазилатлари ҳақида баён этилган).

8. “ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ” (Истиғфор ва салавот айтиш фазилатлари ҳақида маълумот берилган).

9. “РИЗҚ КАЛИТЛАРИ” (Ризқ, касб-кор, таваккул билан боғлиқ масалалар ёритилган. Шунингдек, қийин ҳолатларда қайси дуоларни ўқиш ҳақида йўл-йўриқ кўрсатилган).

10. “БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ” (Инсоннинг бахтли бўлишига нималар тўсқинлик қилиши, саодатга эришиш ва соғлом бўлиш йўллари ҳақида сўз юритилган).

11. “ДИЛДАГИ ГАПЛАР” (Ҳаёт, оила, ижод ҳақида фикр-мулоҳазалардан иборат китоб).

12. Қолаверса, фарзандларингиз билан “БОЛА ОДОБИ БИЛАН АЗИЗ” китобини мутолаа қилсангиз, ўзингиз ва аҳлингиз учун манфаатли бўлади, деб умид қиламан.

Ҳурмат билан ходимингиз Зиёвуддин Раҳим

Телеграм каналимизга обуна бўлинг:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGh0HnxFf9BJvZMpg


Report Page