Зебо исмли пациент

Зебо исмли пациент

@ginekologim

#хушхабар

Феврал ойида ўтказилган ЁРТ (ёрдамчи репродуктив технологияларни) қўллаш муолажалари натижасида 4 пациентимиз ҳомиладор 🤰🏻 бўлишган эди. Лекин бир Тожикистонлик Зебо исмли пациентимизда ХГЧ тахлили жуда паст деярли эҳтимоли йўқ даражада ( 5 ) чиққан эди. Ўша куни улар ҳузуримизга келиб “Энди нима қиламиз, илгари ҳам 2 марта чет элда қилдирганмиз бўлмаган эди, бу учинчиси ... “деб маслаҳат сўрашди. Гарчи ижобий натижа кўринмаган бўлса-да уларнинг бу ҳолатга муносабатлари, самимий эди, асло шикоят қилишмади, бақириб, нолишмади, юзларидан сезилиб турарди. Биз ҳам у ҳолда яна бир марта ЭКУ қилиб кўриш керак, фақат олдин сабабини аниқлайлик деб режа туздик, аммо янада бир текширайлик бир кундан кейин, ҳар ҳолда натижа 1 дан кам эмас-ку, Аллоҳдан умид...” деб жавоб бердик. Бир кун ўтказиб яна ХГЧ таҳлили топширди. Лекин қарангки натижа ИЖОБИЙ чиқди. Яъни ҳомиладорлик ривожланяпти! Чексиз шукр! ТАБРИКЛАЙМИЗ! Албатта барча яхшиликлар Яратганни Ўзидан. Балки шу жуфтлик салбий натижани ҳам нолимай розилик ила қабул қилгани учун Аллоҳ уни ИЖОБИЙга ўзгартириб юборди. Хуш ва нохушни бирдек қабул қилганга мукофот бўлса керак! Холбуки ўтган ойлардан бирида бир пациентимиз биринчи таҳлилдаёқ 70 дан юқори кўрсатганда “нега меники паст “деб нолиган эди ва натижада кейин пасайиб кетиб ҳомиласи тушиб қолганди. Шукр неъматни, шикоят мусибатни зиёдалаштиради деган ҳақиқатга яна бир яққол далил. Албатта қандай муносабатда бўлиш ҳаммани ўз ихтиёрида, нима экса шуни ўради. Чунки ҳаёт бу -  КЎЗГУ унутманг!

 Ҳомиладор бўлган барча пациентларимиз учун ўз муддатида эсон−омон фарзандларини дунёга келтириб бағрига босишлари насиб этишини Яратгандан дуо қилиб сўраб қоламиз 🙏🏼.

 Албатта бошқа ҳомиладор бўлолмаган ва фарзанд кўриш орзусидаги барча пациентларимизга ҳам яқин кунларда ниятларига етишларини тилаб қоламан 🙏🏼.

САБР, ШУКР ВА ҲИКМАТ ИЗЛАШ НАТИЖАГА ЯҚИНЛАШТИРАДИ!

НОЛИШ, ХОВЛИҚИШ ВА ИЛЛАТ ИЗЛАШ НАТИЖАДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!

 

 Самимият билан ... 🌺

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

 

ФАРЗАНДЛИ ВА ҲОМИЛАДОР БЎЛГАНЛАР

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ

Report Page