ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 9 ҚИСМ

ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 9 ҚИСМ

@zebinisopsixolog

ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 9 ҚИСМ

Давоми. Боши олдинги постларимда. Саҳифамга кириб бошидаги посларни ўқишингиз мумкин.

СЕВГИ ҚИССАСИ - ЗАМОНАВИЙ ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН ИШҚИ

Шарифа осмонга қараб кўз ёшини икки тишининг орасига ютди. Кўзи хеч нимани кўрмасди. Фақат шашқатор оқаётган мунгсиз кўз ёшлар шу гўзал юзни ювиб-ювиб кетарди. Кўчада ғиз-ғиз этаётган машиналарнинг овозлари эшитиларди. Осмонга қараб “Ё раббим, нима қилай?” деб йиғлади. Кўзи ерга қараганида бир тўйхонанинг номига кўзи тушди “Бухоро” тўйхонаси. Ҳа-я, у Бухорога қочиб кетиши керак. Қўлида пули бўлмаса, Тошкентда ҳеч кими йўқ-ку, уни Бухорода ким ҳам танирди? Лекин иложи йўқлигидан бўйнига қўлини қўйди. Биттагина ингичка олтин занжирчаси бор. Болалигидан буён бўйнига тақилган бу занжирча ота-онасини эслатади.

Шарифа ўша занжирни бўйнидан ечиб олди. Энди қандай машина тўхтатиш ҳақида ўйлади. Ёши каттароқ бир амаки тўхтаса тўғри тушунар деб ёши каттароқ бир Матис секин юраётганлигидан ҳайдовчи ёши катта одам эканлигини тушунди.

-Амаки, мен Бухорога кетишим керак. Қўлимда мана шу тилло занжиримдан бошқа нарсам йўқ. Йўқ деманг амаки, шуни қаерда пулласам бўлади, сўнг сизга ортиқчаси билан пул берардим.

-Она-қизим. Нега қўрқмай олтин бераман деяпсан. Нима кун бошингга тушди? Қани машинага ўтиргин-чи?

-Кўп нарса сўраманг амаки. Етимман, ҳалолман, ноиложман ва Бухорога етиб олишим керак шуни айта оламан холос.

-Хўп, қизим мен сени Бухорога кетадиган машиналарнинг олдига олиб бораман. Аммо уларга ҳам шу занжирни кўрсатиб “Мана шу тиллога” мени Бухорога олиб бориб қўйинг дейсанми?

-Бошқа иложим йўқ.

-Ҳа, майли, қани ўтиргин. Бугун йўлга чиқаётганимда “Аллоҳим битта савоб иш қилишимни раво кўргин” деганим. Шу савоб сен экансан-да.

-Раҳмат амаки. Дадам бўлганларида сиздек менга раҳм қилган бўлардилар...

-Бухорони таксиларими? Бир одам бор ким юради.

-Бухоронинг қаёғига? Мен-да шу! Мен олиб кетаман. Салонда фақат аёллар амаки.

-Пулини мен тўлайман. Бухорога соат нечада етиб борасан. Етиб борган заҳотинг менга телефон қилгин. Шу қизгинани омонат сенга топширдим. Етимман дейди, айтган жойига олиб бориб қўйгин болам.

-Хўп бўлади амаки. Битта дуо қилсангиз мен йўлга, Бухоро қайдасан деб жўнайман.

-Аллох паноҳига сизларни топширдим. Сафарларингиз бехатар бўлсин болам.

-Қизим бориб менга қўнғироқ қилгин. Савоб илинжида кўчага чиқувдим. Мени ҳавотирга қўймагин хўпми?

-Хўп бўлади амаки. Бухорога етиб бориб сизга қўнғироқ қиламан.

-Қани уйқучи пассажирлар Бухорога етиб келдик. Холажон сизни биринчи уйингизга элтайми?

-Ўғлим мана шу қизгинани айтган жойига элтайлик. Сўнг мени уйимга олиб борарсан.

-Қизижон қани Бухорога келдик. Йўл бўйи йиғладинг. Нима бўлди? Бир азали жой бормиди? Яқин инсонингни йўқотдингми нега бунча ухлаб ҳам йиғладинг. Қаерга олиб борсин такси сизни?

-Мени катта тўйхонанинг олдига қолдиринг.

-Бухорода тўйҳона кўп бўлса, отини айтинг-да.

-Бухоро тўйхонаси борми? Мени Бухоро тўйхонаси олдида қолдиринг.

-Ха, Бухоро тўйхонаси бор. Лекин мен сизни кузатиб юборган амакингизга айтиб қўйишим керак.

-Ҳа, қўнғироқ қилиб айтаверинг.

Таксист бир қўлида папирос бир қўлида телефон ушлаб Бухоро” тўйхонасининг олдидан амакига қўнғироқ қилди.

-Шу қизгинани айтган жойига олиб бориб қўйдим. Бухоро деган тўйхона олдига қолдиринг деди. Мана ўзингиз бир гаплашинг.

-Қизим, мен ҳам етимликда катта бўлганман. Менинг телефон рақамимни ёзиб олгин. Қачон керак бўлсам қўнғироқ қиласан. Тилло занжирингни эса тақиб олгин. Мен таксига пул тўладим.

Шарифанинг кўзидан ёш оқди ва бошини қимирлатиб телефонни таксистга узатди.

-Кетаверинглар, мен шу тўйхонанинг олдида қоламан. Хозир тўйхонани очишади. Менинг қариндошларим шу ерда.

Шарифа таксистнинг машинаси узоқлашишига қараб қолди. Секин ерга ўтирди. Қўлида ҳеч нарса йўқ эди. Нимагадир қўлида бир пакетча пайдо бўлибди. Пакетни очиб қаради. Унда нон ва бир неча бўлак колбаса бор экан. Бу егуликни ҳалиги хола унинг қўлига тутқазганини билмай ҳам қолибди. Ўша нонни колбасага қўшиб кўзида ёш билан чайнади. Қорни оч аммо бу нон томоғига тиқилиб турибди. Ресторан олдида иккита шеър ҳайкали ва битта сув отилиб турадиган фонтанча бор экан.

Шарифа томоғига туриб қолган шу нонни ямлаб юта олмаганлиги учун ўша сувни ховучига олиб юзига олиб борди.

Бирданига дўриллаган қошлари қалин бир амаки “ҳали тўйҳона очилгани йўқ, кирма бу ерга!” деб бақирди. Шарифа ҳалиги қоши қора кўзини ҳам қалин қошлари ёпиб қолган амакидан қўрқиб кетди.

Секин тўйхонанинг темир панжарасидан чиқишга ҳаракат қилди. Амаки қизнинг ортидан келиб панжарани ёпиб қўйди.

-Амаки, шу тўйхонада менга бир иш йўқмикан?

-А, шундай демайсанми? Менимча идиш ювишга ишчи олишади. Қани сўраб кўргинчи. Мен сенга бир номер бераман.

-Амаки, менинг телефоним йўқ. Сизда телефон бўлса, ўзингиз билиб беринг. Мен шу ерда кутиб ўтираман.

Амаки қўлига телефонини олиб кўзидан анча узоқлаштириб бир рақамларни терди ва қаттиқ овозда “Идиш ювишга бир ишчи керакмиди?” бир қиз иш сўраб келибди” деди.

-Сен кутиб тургин. Хозир хўжайинлар келиб қолишади.

Шарифа ерга қараб ўша жойда кўп ўтирди ва бирдан машинанинг қий” этиб тўхтаганини сезди. Ўша атир унга яна кечаги меҳрли кунини эслатди.

Ўрнидан туриб бу машинадан тушаётган йигитга гапиришга ийманди. Қани амакининг ўзлари чақирарлар деб жойида ерга қараб ўтираверди.

-Хой, қизим. Хўжайинлар келишди. Кир гаплаш. Бугун катта тўй экан. Ишчи керак дейишди.

Шарифа яна ўша атирни эслатадиган бу ёш йигитнинг олдига иш сўраб киришга ийманди.

-Амаки бошқа хўжайинлари йўқми?

-Йўқда, қизим. Шу йигит бошқаради бу тўйхонани. Ўзи жуда баъмани йигит.

Шарифанинг бошқа йўли, имкони ва иложи ҳам йўқ эди.

-Амаки унда ўзингиз гаплашиб беринг. Қандай иш бўлсаям ишлайвераман.

Бу қўрқинчли амаки тўйхонанинг эгаси билан гаплашиб чиқди. Қизим ўзинг кирганингда ойлигингни ўзинг гаплашар эдинг. Мен гаплашган пул сенга етармикан.

-Майли... Қанча бўлсаям... ишлайвераман...

Давоми бор...

Мурожаат учун:

📞 +998909444612

📞 +998908055580

🔴 Youtube саҳифа

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog

Report Page