ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 6 қисм (Давоми)

ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 6 қисм (Давоми)

@zebinisopsixolog

ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 7 қисм

Давоми. Боши олдинги постларимда.

ҚИЗ ТОМОН ҚУДАЛАР УЙИДАГИ ҲАНГОМАЛАР

-Адаси Шаҳинани шифоҳонадан олиб чиқсак нима қиламиз? Куёвига бериб юборамизми?

-Шаҳина қизим ягонам мени. Буни биласан. Шу касаллик мактабдалигида бир бўлувди мен ўтиб кетган деб ўйлагандим. Келиб-келиб тўй куни қўзғайдими? Менга қизимнинг соғлиги муҳим. Шифокорлар миясида киста бўлиши мумкин дейишаяпти хотин! Қуданг билан яхши гаплашиб тургин. Даволатиб олайлик дегин. “Яхши ниятлар билан қудалашганмиз, куёвимизга ҳам юзимиз ёруғ бўлиб қизимизни қўш қўллаб бериш ниятимиз бор!” дегин. Ҳа, сўрамоқчи эдим. Куёв бола шифохонага бориб юрганини айтишди. Шаҳина билан қандай экан оралари. Шарифа-ку роль ўйнаб чарчамаётгандир. У жудаям виждонли қиз, бизнинг аҳволимизни тушуниб турибди..

-Лекин дадаси... Шарифа жудаям чиройли қиз бўлса, унинг устига чаққон ёқимли... Уерда Шарифанинг кўп қолишига кўнглим бўлмаяпти-да! Бугун Шарифани чақириб олайми деяпман.

-Бугун қуда, куёв, аёл қуданг келишармиш. Ўшанда Шарифаниям олиб келишади ва Шахинани бериб юборамиз.

-Хўп бўлади тушундим... Яна бир гап бор дадаси... Шахина у уйга боргиси йўқ... Яна шундай бўлиб қолишдан қўрқаяпти. Дадамга айтинг, ўзимга келиб олай, унгача Шарифа туриб турсин дейди, ёшда, бўлмаса шу гапни гап деб айтармиди?!

-Шахинанинг кўнглига қарамай иложим йўқ ойиси! Чунки унинг миясида киста бўлиши мумкин дейишганларидан кейин юрагим ҳавотирда. Эсингда турсин мен учун Шаҳина қизимнинг соғлиғи биринчи ўринда туради. Бу ташҳис қўйилса, куёв ҳам, қудам ҳам уни даволатишни бўйнига олишармиди?! Қудам мард, бой инсон, лекин мендек қизимнинг соғлиғига туриб берармиди? Шунинг учун мулойим бўлавер... Мен ҳам улар билан яхши гаплашаман, қўлимдан нимаям келарди шу вазиятда... Агар Шарифа кўнса, Шаҳина шуни истаса бир амаллаб Шарифани кўндирармиз.

-Дадаси! Нима деяпсиз? Куёвнинг Шарифага кўнгли тушса нима дейсиз! Шарифани ўзим тарбиялаганман. Уни яхши кўрмай илож йўқ. Жудам меҳрли, меҳнаткаш ва гўзал қиз.

-Кўп гапирма! Эсингда турсин! Биз учун Шаҳинанинг соғлиғи биринчи ўринда туради! Бошқа нарсани билмайман!

Келин салом” қилиб чарчамаган уйдаги ҳангомаларни эшитинг:

-Адаси, бугун Шарифа охирги кун роль ўйнайди. Лекин меҳрим тушди-да шу қизгинага... Иби дейишлари бирам ярашадиэээй! Келинимни олиб келиб, Шарифани олиб бориб қўямизми энди...

-Ўғлинг хотини билан қандай экан. Шарифа қизгинага кўнгли тушиб ўтирмасин яна. Лекин келин қилса бўладиган қиз экан. Овози ҳам чиқмайди. Сенинг биринчи кундан шаққиллашингни эсладим! Ҳа-ха-ха!

-Вай! Мен шақиллоқ бўлдимми? Ўзингизни эсланг! Сизнинг характерингизга чидаганимга менга хайкал қўйса бўлади.

-Гапни кўпайтирма. Бугун ўғлингнинг меҳмонларини кутиб олганларингдан кейин қуданикига ўтиб келамиз. Шарифани қолдириб, келинингни олиб келаверасан!

-Хўп! Хўўўўўпппп!

-Шарифааааа... Қани тайёрландингми? Айтганимдек сариқ кўйлакни кийдингми? Умничка! Тиллоларингниям тақиб олгин! Вай... Сенда йўқ-ку! Хозир ўзим тақиб қўяман.

-Йўқ ойижон. Узр Мукаррам опа, менга тилло тақманг... Яна йўқолиб қолмасин. Хеч қачон узук тақмаганман. Зирагимниям қачон таққанимни эслай олмайман. Илтимос қўлим ғалати сезади оғир узук тақсам. Шарт эмас, тақманг.

-Ойижон деганингда ёқимли эшитилди менга. Ўзимга келин... йўўў, қиз бўлиб қўя қолгин... Тиллони тақмасанг ўғлимнинг ўртоқлари ва уларнинг аёллари келади. Гапиришади келинга ўхшамайди тилоям тақмапти деб.

-Гапиришса гапираверишсин. Сиз ҳам битта айтганимга кўнинг илтимос. Мен ҳамма айтганларингизга кўнаяпманууу... Кейин уйимизга олиб бориб қўясиз-а... Бугун охирги кун а?!

-Ха, меҳмонлар кетишганидан кейин қудамникига борамиз.

-Унда мен тайёрланай. Вазира опа ҳам чарчаб кетдилар. Ёрдам берай.

-Вазира опанг чарчамайдилар. Сенинг вазифанг мехмонларни кутиб олиш, чиройли салом алик қилиб туриш. Бошқа иш йўқ сенга.

-Хўп...

Меҳмонлар келишди... Бундай чиройли либосли ёш келинларни кўрмаганди Шарифа. Уларни кўриб ҳавас қилди. Шарифага эса улар ҳавас қилишаётган эди. Шунчалик гўзал қизни қаердан ҳам топишган бўлса...

Юзига ёпилган оппоқ ҳарир Шарифанинг гўзаллигини яширолмасди.

Камалакнинг етти ранги Шарифанинг юзида жилва қиларди:

Ривоят қилишларича, Аллох аёлни яратиш учун ойдан хуснни, тундан қошу киприкни, юлдуздан кўзни, сунбулдан кокилини, булбулдан забонни, камалакдан жилони, гулдан латофатни, уммондан меҳрни, олмосдан каҳрни олган экан.

Э-ҳааа... Қаҳр... Шарифада раҳм бору қаҳр бормикан? Шарифанинг қаҳри фақат ўзига нисбатан ишлайди. Ҳар сафар етимлик оғриғини қаҳр билан енггани рост эмасми? Шу сафар ҳам қаҳр қўл келиши керак. Ўзига қаҳр қилиш осон бўлмайди. Аммо, бу елкаси кенг, атири димоғидан кетмас, кулиши ёқимли, қарашлари юракни ўйнатувчи бу йигитдан кечиш учун қаҳр қўл келади.

Шарифа жудам чиройли қилиб меҳмонларни кутиб, “келин салом”ларни жойига қўйиб берди. Ҳаммани кузатишди. Шарифа Азизбек билан эр-хотиндек бўлиб ҳар бир меҳмонни кузатаётганида ўша қаҳрни ичига тугиб қўйди. Охирги меҳмон кетиши билан қахрли юз, қаҳрли қалб, қаҳрли қарор чиқаради. Охирги меҳмонни кузатишаётганида Азизбек Шарифанинг қўлини ушлаб иккинчи қўли билан уларга “Хайр-хайр!” қилди. Шарифа кулиб туриб қўлини тортишга ҳаракат қиларди. Қаердан кучи етсин! Устидан кулаяптими?

Шарифа югуриб ошхонага кириб кетди. Уйчи кийимини кийиб ошхонадаги барча идишларни юводи. Вазира опа аллақачон ухлаб қолибдилар. Меҳмонлар бунча кеч кетади деб ким ўйлабди. Энди меҳмонхонадаги дастурхонни йиғиш қолди. Азизбекнинг хонасига қаради. Уям ухлабди шекилли. Яхшиси ўша дастурхонни ҳам йиғиштириб кейин ухласа дуруст.

Шарифа меҳмонхонанинг эшигини секин очди. Юраги ҳапиқиб кетди. Азизбек кулиб қараб турарди. Эшикни ўша қаҳр билан қаттиқ ёпди ва орқасидан овоз эшитилди... Шарифа бир қарагин, мен сенга ёмонлик қилмайман. Шарифа эшикни яна очиб мўралади. Қаҳр қаёғларда қолди-я! Меҳрли овоз билан: “Лаббайй!” деди. Шу Бухороликларнинг бир одати яхшида, улар чиройли қилиб “Лаббай!” дейишаркан...

-Нима дейсиз? Кофе ичсангиз дамлаб бермайман! Мен фақат дастурхон йиғиштиришга келдим...

-Менга кофе керак эмас. Менга сен кераксан!

-Ибиии! Нима деганингиз бу?

-Менинг ҳаётимни эшитгин Шарифа. Менга психолог бўлгин. Мана неча кундан буён эр-хотин ролини ўйнаяпмиз. Мен сенга ёмонлик қилмадим-ку! Наҳотки ишонмасанг...

Давоми бор

26.12.2019

Мурожаат учун:

📞 +998909444612

📞 +998908055580

🔴 Youtube саҳифа

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog

Report Page