ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 6 қисм (ДАВОМИ)
@zebinisopsixologПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 6 қисм
(ДАВОМИ).
Боши ўтган постларда
Қиз кўрди, умр йўлдош танлади, тўйгача гаплашди, аммо, бугунгидек сирли ҳолатга тушмаганди. Хаёти давомида барча қизлар унга ошиқ бўлишарди. Шахина хам унга бир кўришдаёк ёққанини билдирганди. Қандоқ бўлди бу қизни ёрдамчи дейишувди. Гап йуғууу! "Чарс-чурсэээ!" дермиди!
“Рака топинг Аломатхон! Шунақаям гўзал бўладими а! Нега қарамайди? Ажойиб қиз экану! Роль ўйнашми роль ўйнаш, охиригача бажариш керак. Лекин бу таманно! Ўзини олиб қочаяпти. Ҳамма севган шу пайтгача нега бу қизнинг ҳуши жойида турипти.
Балки уни ёктириб қолган бўлсаям роль ўйнаб билдирмаяптимикан?
Нима бўлганида хам ажойиб қиз экан.
Куёв Шарифани зимдан кузата бошлади. Эрталаб уйгонса бу Шарифа деганлари ғимир-ғимир қиларкан, тунда "дайдиб" ўртоклари билан ўтириб келганида хам бир ишлар қилиб юрган бўлади. Аммо умуман аҳамият бермаяпти ва ўзини олиб қочаяпти-ю!
-Она, дастурхонимиз тўлиб, нонуштамизга мазза кириб қолибди. Келинингиз зўр эканми онам!
-Кулма! Шахина шифохонадан чиқдими? Билдингми? Бориб кўраяпсанми? Шарифанинг қўли ширин экан. Яна билдирмайгина ишларни қилиб қўяди-я! Дазмол ҳам қилиб қўйибди. Яна унга ҳазил-хузил қилиб қўймагин болам. Етимнинг кўнгли нозик бўлади.
-Онам бу қизалоқ етим эканми?
-Ҳа, қудамиз уни етимхонага бериб юборишаётганида олиб қолган экан. Ўзларининг қизларидек яхши кўришаркан ва ишонишаркан ўғлим. Менинг ҳам меҳрим тушиб қолди. Сени уйлантирганимча шунча қиз кўрдим. Кимлар ўзи қизларини кўрсатиб “совчи” бўлишмади, ўзинг биласан-ку. Лекин, бундай кўнглингга қарайдиган қизни учратмагандим. Ҳудди ўзимнинг қизимдек яхши кўриб қолдим. Лекин, мен Шарифага ваъда берганман. Ўғлим сенга “нито” қилиқ қилмайди деганман. Ахир сен вазиятни тўғри тушуниб турибсанку!
-Тўғри тушун, тўғри тушун деб чарчамадингизми ойи! Тўғри тушун деб Шахинага уйлантирдингиз. Энди унга “Мехр” паттамни берарканман десам, Шарифага роль ўйнатаяпсизлар. Шахина нима аҳволда-ю. Мен нима қилишим керак? Кўзимни юмайми? Чиройли, келиндек қиз уйингизда турибди ойи. Уни қўйиб юбормаслик керак!
-Ўғлим! Нималар деяпсан! Бугуноқ Шарифа уйига кетади.
-Майли шундай дейишингизни билувдим! Фақат яна битта роль ўйнаб берсин. Уйланган ўртоқларим хотинлари билан уйимизга келишмоқчи. Нима дейман? Хотиним тутқаноқ чиқди дейманми? Короче! Яна битта роль ўйнаб берсин кейин кетади.
-Қачон келишади ўртоқларинг? Эртага кечки пайт келишади. Шуни ўтказсин-да кейин билганингизни қилаверинг!
-Хўп. Мен Шарифа билан гаплашай, албатта кўндираман!
Машинанинг чий-чийидан Азизбек уйғониб кетди. Сакраб туриб ойнадан қараса Шарифа машинанинг балонидан тушган лойларни супириб оламан деб машинага тегиб кетди шекилли қулоғига қўлини қўйиб икки бети қип-қизил бўлиб уялиб кетганини Азизбек бутун танаси билан ҳис қилди. Парданинг шиқилдоқларини секин суриб уни кузатишни бошлади. Шарифа энгашиб машинанинг икки балони ўртасидаги жойдан лойларни суририб оларди. Бир маҳал у ахлат челагининг олдига чўккалаб олди. Азизбекнинг юраккинаси уриб кетди. Нима бўлди экан. Шарифани етимлигини эшитганидан буён унга нисбатан янаям меҳр кенгайганлинини қандай тушунишни ва тушунтиришни ҳам билмаяпти. Юракни тушуниб бўлармиди.
Шарифанинг эри бўлмасанг шу уйнинг эркагисан-ку! Деган ички овоз билан иккинчи қаватдан Шарифага бир нима бўлдимикан?! Деган ҳавотир билан зиналардан сакраб пастга отилиб чиқди.
Шарифанинг олдига секин бориб:
-Шарифа... Сенга нима бўлди? Нимага ерга ўтириб олдинг? Бирор жойинг оғрияптими? Балки бошинг айлангандир деб сўради.
Шарифа ерга қадалган кўзларини теппадан қараб турган Азизбекга бурди. Икки кўзда жиққа ёш қалқиб турарди.
-Шарифа нимага йиғлаяпсан? Ўзи нима бўлди.
-Мусича ўлиб қолибди...
-Мусича ўлса нима қилибди. Шунгаям йиғлайдими одам!
-Йўўўўқ... Бир гап эсимга тушиб кетди. Бир мусича ўлса унинг жуфтининг кўзидан бир томчи ёш чиқаркан ва у ҳам жон бераркан... Мен иккинчи мусича ҳам қаерлардадир ўлиб қолганлиги ҳақида ўйладим...
-Одддамни қўрқитмагин Шарифа. Мусича одам эмас!
-Лекин улар ота-она бўлиши ва кичкинагина қушча етим қолган бўлиши мумкин-ку!
-Тур, чой ичамиз. Бугун сенга иш кўп. Яна бир кулгили роль ўйнайсан. Кўп табассум қилишинг керак. Бугун ўртоқларим келади. Сен ва мен яна роль ўйнаймиз.
-Ўзи сизга ва Мукаррам ойимга узр Мукаррам опага айтмоқчи эдим. Мени уйимга олиб бориб қўйинглааар... Мен роль ўйнамай. Чарчадим...
-Нимадан чарчайсан? Мен ёмон гапирдимми? Умуман супирма шу ҳовлини! Ана Вазира опа супириб оладилар. Ва умуман сен бундай ишларни қилишинг керак эмас буёғига...
-Иби! Қаёғига!
Азизбекнинг юраги яна орзиқиб кетди. Битта кўз ёш томчиси оқса иккинчи қуш ҳам севганидан ўлиб қолармиш. Оҳ, севги дегани зўўўр экан-ку! Севиб қолдимми мен! Севиб қолдиммммиии?
Қисқаси: Сениям даволашади, мениям даволашади...
24.12.2019
Мурожаат учун:
📞 +998909444612
📞 +998908055580
Каналга уланиш: @zebinisopsixolog