ПСИХОЛОГДАН БИР ХИКОЯ 10 қисм.

ПСИХОЛОГДАН БИР ХИКОЯ 10 қисм.

@zebinisopsixolog

ПСИХОЛОГДАН БИР ХИКОЯ 10 қисм.

Севги қиссаси ёхуд замонавий Лайли ва Мажнунлар.

Давоми. Боши ўтган постларимда.

Шахинанинг хонасидан дориларнинг ҳиди гуппилаб димоғингизга уриларди. Шахина уззу-кун телефонга тикилиб бир нималар қиларди. Онаси кириши билан кўрпанинг ичига кириб “бошим оғрияпти, ойи, мени тинч қўйинг!” дейишидан онаизорнинг юраги эзила бошлади.

-Шахина, куёвни бериб бўлдинг! Эрсиз қолдинг! Шарифани яна менинг ўрнимга бораверсин депсан! Куёвинг Шарифани олиб кетишимга Шахина рухсат берди деб айтди. Сен қиз жинни-пинни бўлиб қолдингми? Ёки ҳаммамизни жинни қилмоқчимисан?

-Ойиииии! Чиқинг! Тузалиб олай! Бошим оғрияпти...

-Сен қизда гап кўп! Фақат ўша гапларингни тушунмаяпман! Эрга тегишга ўзинг розилик берувдингку. Ўзингга ёқди, нега энди бахтинг учун курашмаяпсан? Шифокорлар айтишди, соппа-соғлом қизингиз дейишди. Фақат қўрққанми ёки бирор дори ичганга ўхшаяпти дейишди. Фақат мен ўша қусганларингни ва ошқозонингни ювганларини экспертизага беришларига рухсат бермадим. Жоооон қизим, мени қийнама, дардингни айтгин...

-Дардим йўқ, ойиии... Чиқинг... Бошим оғрияпти...

-Кун бўйи телефонга тикилиб ўтирганингдан кейин бошинг оғрийди-да! Қани айт, балки аввалги севгинг сени қийнаётгандир. Ўша йигит билан орани уздим дегандинг. Ойи, у билан орани очиқ қилдим. Айтганларингги тегаман дединг. Мен энди нима қилай, айт! Тутқаноқ қизи бор экан деб гап ҳам орттириб олдинг. Бу қизим дори ичганми ёки артистлик қилувмиди деган гапни кимга айтай, айт менга?! Менга маслаҳат бер! Нима қилай? Ичингдан ёрилгин ахир!

Бўлди! Етар! Стопппп! Тур! Эринг билан кетасан. Сени куёвингга бериб юбораман!

Шу пайт ташқаридан овоз эшитилди.

-Нима бўлди Азизбек?

-Шарифа кўчага чиқиб қайтиб кирмади шекилли. Бир қараворинг. Яна бир хафта роль ўйнаб турасан Шахина опанг айтдилар онамнинг ёнида ухлайсан дегандим йиғлаб кўчага чиқиб кетди. Менимча кирмади қайтиб.

-Шарифа, хооой Шарифа...

Юлдуз опа семизгина бўлсаям чаққон аёл, тез-тез зиналардан юриб Шарифани қидирди.

-Шарифа уйда йўқ, бирор жойга чиқдимикан?

-Қўшнилар, дўкон ёки яна борар жойи борми?

-Шарифа қўшниларникига чиқмайди. Дўконгаям хайдовчимиз бориб келади. Сизга бирор гап гапирдими?

-Йўқ. Фақат кўзи ёшланди шекилли. Мен ўзини босиб олиш учун дарвозадан чиқди кўз ёшини кўрсатгиси келмади, етимлиги озор берди деб ўйладим.

Юлдуз опа дарвозадан ташқарига чиқди ва “Шарифаааа” деб чақирди.

-Шарифа йўқ. Келиб қолар. Мен бир гап ўйладим Азизбек. Қизим Шахина болалигига бораяпти. Яна шундай хушимни йўқотиб қўйсам-чи деб қўрқаяпти. Хозир қизимни кийинтириб ўзингизга бериб юбораверай. Ёлғоннинг охири яхши эмас.

-Шарифани топайлик аввал!

-Шарифани албатта топамиз. Сиз ҳавотирланманг.

Юлдуз опа меҳмонхонадаги эрини чақириш учун қўл телефонидан қўнғироқ қилди. Меҳмонхонанинг эшиги очилиб Рахматилла ака чиқиб келдилар.

-Ҳа, нима бўлди?

-Яқинроқ келиб гапиринг дадаси. Азизбек Шахинани олиб кетаман деяпти. Шуни сизга айтмоқчи эдим.

-Ҳа, албатта, Шахина сиз билан хозир кетади, деди Рахматилла ака паст овозда.

-Шахина охиригача тузалиб олай. Кейин бораман, деб мендан рухсат сўраб турувди. Қани бир қарорга келасизлар.

Азизбек меҳмонхонага ота-онаси ўтирган дастурхон ёзилган хонага кирди.

-Ҳа, ўғлим? Нимага рангинг оқариб кетди? Яна нима бўлди?

-Шахина бормийман деганди. Шарифа яна бориб турсин деб сўради. Мен ноилож хўп дедим ва Шарифага яна уйимизга бориб турасан, дедим. Шарифа кўчага югуриб чиқиб кетди ва йўқ эмиш...

-Воееееей! Энди Шарифанинг йўқолишига айбдор бўлиб қолмасак эди! Дадаси туринг, шу бир пиёла оқ сувингиз ўлсин. Кетамиз. Муаммо тугамайди шекилли булар билан.

-Секин гапир! Гапни қисқа қил! Қани турдик бўлмаса...

Мукаррам опа илдам ҳаракат билан ховлининг ўртасига бориб олди.

-Биз турдик қуда! Чой ҳам ичдик. Оқ чой ҳам ичишди. Энди биз кетайлик.

Иккинчи қаватдаги Шахинанинг хонасидан тушиб келаётган Юлдуз опанинг овозида қалтироқ сезиларди. Рахматилла ака ҳам боши эгилиб қудаларини кузатишга чоғланди.

-Нима қиламиз Мукаррам опа? Шахинани олиб кетаверасизлар-а?

-Юлдузхон! Шахина даволаниб олсин. Мана дадаси ҳам рози. Ўғлим ҳам даволаниб олсин деяпти. Соғлик бор жойда бахт бўлади-да!

Мукаррам опа тез-тез дегандек ўғлининг юзига қаради. Азизбек ҳам Шаҳинани олиб кетишни истамаганидан илдам ҳаракат билан машинани қиздирди. Мукаррам опа машинага ўтириб олди.

Юлдуз опа аёл қудасининг бу харакатларидан бир қахрли қатъиятни тушунди. Вазиятни енгиллаштирмоқчи бўлиб:

-Шахинанинг олдига кирмайсизми?, - келинингизга бир дуо берсангиз тезроқ сиз билан кетгиси кетиб қолармиди, деди.

-Йўқ, йўқ Шахина дам олаверсин. Соғлиғи яхши бўлганида бизнинг олдимизга кирарди. Шунга безовта қилмай қўя қолай хозирча.

Иккита эркак қуда “оқ чойнинг” кучи билан ачомлашиб хайрлашарди. Уларнинг дарди “оқ чой!”. Ўғли хотинсиз қолиши-ю, шунча минг долларлик тўй эвазига келинсиз қолишини ўйлаб ўтирармиди улар ачомлашиб хайрлашаётганларида шу ўйлар бормикан-а уларнинг ҳаёлида деб баравар ўйлади Юлдузхон билан Мукаррам опа.

Дарвоза очилиб қоп-қора машина зувиллаб чиқиб кетди.

Юлдуз опанинг кўзи ёшланди.

-Нимага йиғлайверади бу аёллар аааа!, - деб гапиринди Рустам ака.

-Қизингиз қайнонасига бир кўриниш ҳам бермади. Куёви билан ҳам яхши гаплашмапти. Сиз битта қизим деб талтайтириб тарбия қилдингиз! Хеч қанақа касал-пасал эмас қизингиз! У соппа-соғ.

-Соғ бўлса янаям яхши. Гапни қисқа қил! Мен ухлайман... Кўзим юмилиб кетаяпти...

-Шу бир пиёла “оқ чойингизга” ухлайдиган бўлсангиз шунча муаммони ким ечади! Шарифа кўчага чиқиб кетганича топилмаяпти! Нима қил дейсиз?!

-Шарифа топилади. Қаерга борарди, топилади...

Юлдуз опа дастурхонни йиғишга кирди-ю, лекин, Шахинанинг қилиғидан ғазабини йиғиштира олмади. Дастурхонда турган бир пиёладаги “оқ чойни” бир хўплаб ютди-ю овоз чиқариб ўкиниб йиғлади. Қўли пардага тегиб турган экан, ўша парда билан кўз ёшини артди ва меҳмонхонадан отилиб Шахина ётган хонага кирди.

-Шахина! Қизим тур бўлақол! Кийин. Хозир сени куёвингни уйига олиб бориб қўймасам бўлмайди. Кейин кеч! Қизим менга шантажинг ўтмаайди.

Шахина онасига орқа қилиб ётиб олди.

-Бўлақол дедим. Шарифа уйдан чиқиб кетганмиш. Азизбек кўрибди чиқиб кетганини. Агар, Шарифа топилмаса яхши кун бошимизга келмайди. Билаяпсанми шуни?!

-Қаерга борарди шу Шарифа. Юриб-юриб келади-да! Ҳар доимгидек йиғлоқилиги тутиб қолгандир.

-Тур дедим!!! Аданг ухлаб қолдилар. Ўзим сени обориб қўяман.

-Куёвингиз билан гаплашганман. Менга руҳсат бердилар.

-Нималар деяпсан? Нима деганинг у рухсат олганиш?!

Шахина турби боши айланиб кетгадек гандираклади.

-Шахина битта жойда мен ҳам ўн кун турмасдан ётсам бошим айланади. Менга сенинг шантажинг ўтмайди. Борасан. Шу кийимингда бўлсаям олиб бориб қўяман хозир.

-Агар ўша жойда яна хушимдан кетсам нима бўлади?

-Ҳеч нима бўлмайди. Шифохонага олиб боришади. Бўл дедим!!!

Шахина эриниб юзини ювди ва ёғланган сочини тарай бошлади.

-Рўмол ўра. Сочингни ёғига сени!

Юлдуз опа машина рулида қудаси томон кетарди. Бир қўли билан машинанинг ойна артадиган бурагичини ёқди.

-Она ёмғир йўқку! Нега машинанинг ёмғир артгичини ишлатаяпсиз?!

Юлдуз опанинг кўзидаги ёш йўлни кўришга пардадек тўсганди. Ҳаёл билан машинанинг ойнасини артадиган бурагични ёқиб юборганлигини англади.

Қуданинг уйида битта чироқ ёниқ турарди. Энди шомдан ўтди-ю. Улар ухлашмагандир.

-Телефон қилсангиз бўлмайдими?

-Борт бериб юборишмасин. Қизинг олдин ўзинг кейин деб. Шунга яхшиси эшигини таққиллатганимиз яхшидир.

Вазира опа дарвозани очдилар ва қудани келинни кўриб уйга таклиф этдилар. Қуда эса келинини кўриб “келинг-келинг” деб ичкарига таклиф қилди.

Юлдузхон опа жуда кўпни кўрганлиги шу жойданоқ маълум бўлди.

-Вазирахон Шахинани олдингизга олинг, бир кофе дамласин. Мен кўп қола олмайман. Уйда адаси ухлаб қолувдилар. Шу “оқ чой” ичсалар давлениялари кўтарилади. Мен тез кетаман деди.

Мукаррам опа, Вазирахон опа ва бу уйнинг келини Шахинахонлар қудани кузатиб қўйишди.

Давоми бор.

29.12.2019 

Мурожаат учун:

📞 +998909444612

📞 +998908055580

🔴 Youtube саҳифа

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog

Report Page