Зангиота туманида “Лабо” автомашинаси ёниб кетди

Зангиота туманида “Лабо” автомашинаси ёниб кетди

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 19:30 ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган “Метан” газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчи Ш.Ҳ. газ тўлдириб бўлгач улагич мосламасини узмасдан “Лабо” русумли, 01 267 BFA давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳаракатланганлиги оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

ИИВ ЙҲХББ

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан газ тўлдириш шохобчаларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати   



Report Page