Зангиота туманида «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли, тезкор-профилактик тадбирлари натижаси

Зангиота туманида «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли, тезкор-профилактик тадбирлари натижаси

Toshkent viloyati IIBB

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳудудида ИИББ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли, тезкор профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва унинг натижалари эълон қилиб борилиши ҳақида хабар берилганди.

Тадбир доирасида жиноят содир этиб тергов ва суд органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган.

ИИББ Ахборот хизмати

⚡️ Вилоятнинг Зангиота туманида Тошкент вилояти Прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» тезкор тадбири давомида, яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ёнида тиғли жисм олиб юриш, белгиланган карантин ва «Паспорт-виза» қоидаларини бузиш, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, безорилик ҳамда ноқонуний ов қуроли сақлаш каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб белгиланган тартибда чора кўрилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Вилоят бўйлаб давом этаётган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари натижалари расмий саҳифаларимиз орқали ёритиб борилади.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page