Термизда замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилмоқда

Термизда замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилмоқда

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, Термиз халқаро аэропортининг қабул қилиш қобилиятини янада ошириш, маҳаллий ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилаш мақсадида янги йўловчи терминалини қуриш, мавжуд перронни кенгайтириш, аэропорт ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Замонавий аэропорт мажмуасини қуриш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари “Термиз таъминот” ҳамда “Саодатбону Азиза Термиз” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Report Page