Янги автомактаб очилиши бўлиб ўтди
#Мустақиллик_30
Нуронийлар ва фахрийлар билан биргаликда туманда бугун яна бир даргоҳ тантанали равишда иш бошлади. «Спутник авто ўқув мактаби» МЧЖ томонидан иш бошлаган ушбу автомобилларни бошқаришни ўргатувчи масканда бугунги бугунги кунда жами 75 нафардан ортиқ ёшлар таълим олмоқдалар. Ушбу даргоҳнинег очилиши ҳам халқимиз қувончига қувонч қўшди.
Зеро, вақт шиддати билан янгидан янги талаблар, хизматлар сони ортиб бормоқда. Шулардан бири автомактаблардир. Бугун туманда ўндан ортиқ автомактаблар мавжуд бўлиб, унда автомобил бошқаруви бўйича курслар хизмат кўрсатмоқда. Аммо, аҳолининг талабларидан келиб чиққан холда автомактаблар сони бугун яна биттага ортади.
Автомактаб очилишида туман ҳокими Р.Шамуратов, сектор раҳбарлари ва фахрийлар иштирок қилиб, автомактаб имкониятлари билан танишдилар.
Тадбир якунида бир гуруҳ фахрийлар, фаолларга байрам муносабати билан бир пиёла чой ташкил этилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.