ЗОЙИР МИРЗАЕВ НУРАФШОН ШАҲРИ БЎЙЛАБ ТОШКЕНТ ЙЎЛИ КЎЧАСИ АТРОФИДАГИ ИНФРАТУЗИЛМА ҲОЛАТИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

ЗОЙИР МИРЗАЕВ НУРАФШОН ШАҲРИ БЎЙЛАБ ТОШКЕНТ ЙЎЛИ КЎЧАСИ АТРОФИДАГИ ИНФРАТУЗИЛМА ҲОЛАТИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев масъул ташкилот вакиллари билан бирга Нурафшон шаҳри бўйлаб Тошкент йўли кўчаси атрофидаги маъмурий бинолар ва кўп қаватли тураржойлар ёқасидаги қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Сўнгги пайтларда вилоятнинг маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрида кенг кўламли қурилишлар амалга ошириляпти. Замонавий турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши натижасида аҳолига қулайлик яратиляпти.

Кун сайин ҳудудга бошқа жойлардан келиб-кетувчилар кўпайиб, автомобиллар қатнови ҳам ортмоқда. Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими катта йўлда пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, манзарали кўчатлар экиш, борасида тавсиялар берди.

Ўрганишлар давомида йўлларни кенгайтириш, қурилиш объектларидаги мауммолар билан танишиб чиқди. Шунингдек, «Саломатлик йўлакчалари» қурилишини давом эттириш, манзарали дарахт кўчатлари экиш, кўкаламзорлаштириш, дренаж (лоток) тизимини яхшилаш, ўриндиқлар ўрнатиш, автомобиль тўхташ жойларини тартибга келтириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa


Report Page