Журналистлар ва блогерлар диққатига!
Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари, блогер ва эркин ижодкорларни “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловида иштирок этишга таклиф қилади.
Танлов талаблари:
• Танловга 2020 йил давомида кадастр соҳасига оид мавзуларда республика ва ҳудудий ОАВ да, хусусан босма ва онлайн нашрларда, теле ва радио каналларда, ижтимоий тармоқларда ва телеграм каналларда эълон қилинган материалларни йўллаш мумкин.
• Материаллар 2020 йил 30 ноябрига қадар сadatsrtanlov@gmail.com манзили орқали қабул қилинади.
Танловга материалларини қуйидаги номинациялар асосида йўллаш мумкин:
1. Кадастр соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида энг яхши таҳлилий материал
2. Кадастр соҳасидаги янги технологиялар, технологик ечимлар борасида энг яхши материал
3. «Снослар» мавзусида энг яхши журналистик суриштирув
4. Соҳа вакили иштирокидаги энг яхши кенгайтирилган интервью
5. Жамоатчилик фикрини таҳлилий акс эттуривчи, энг яхши блог-пост
6. Махсус совринли номинация "Кадастр соҳасидаги муаммоларни ёритишдаги энг фаол журналист" номинацияси бўйича ҳам тақдирланади.
Танловга тақдим этилган материаллар томонидан 10 декабрга қадар сараланади.
Ғолиблар Кадастр агентлиги томонидан Ўзбекистон геопортали очилиши ва йил сарҳисобига бағишлаб ташкил этиладиган ҳалқаро анжуман доирасида тақдирланадилар.
Ҳар бир номинация ғолиби замонавий смартфон, махсус диплом ва ташаккурнома билан тақдирланади.
Танлов «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси диорасида «Mening Uyim» ахборот кампанияси кўмагида ташкил этилмоқда.
Қайта алоқа учун:
+998977083282 (Телеграм, Whatsapp)
+998712025560 (Кадастр агентлиги матбуот хизмати)
@musavolbot
cadastreuz@gmail.com