Журналистлар диққатига!
@OilamarkaziҲурматли журналистлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси медиа анжуман ташкил қилмоқда.
Тадбир 2019 йил 1 февраль куни соат 14.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг катта залида бўлиб ўтади (манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй).
Барча ахборот ҳамкорларимизни медиа анжуманда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз. Келувчилар рўйхати олдиндан шакллантирилади.
Муржаат учун телефон: 97 7825384.