Журналист ва блогерлар диққатига!

Журналист ва блогерлар диққатига!

@adliyangiliklari

  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини эълон қилади.

Танлов қуйидаги номинациялардан иборат:

·       “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун”;

·       “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”;

·       “Адлия эътирофи”.

Танлов иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хусусан, журналистлар, фото-журналистлар ва блогерлар.

Танлов шартлари:

–    танловга тақдим этиладиган 2021 йилнинг

I чорагида (январь, февраль ва март) босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим;

– илмий ишлар, семинар, тренинг, конференция, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса, роман, достон) қабул қилинмайди;

– ҳар бир иштирокчидан 3 тагача материал қабул қилинади;

– танлов тили – ўзбек ва рус.

             Танловда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 20 май кунидан

20 июнь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар tanlov@adliya.uz электрон почтасига юборилади:

1.           Иштирокчи ҳақида маълумот;

2.           Иштирокчининг фотосурати;

3.           Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видео/фотофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола).

  Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

  Танлов ғолиблари “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида эълон қилинади.

  Ғолиблар эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.


Report Page