Жорий йилнинг шу кунига қадар “Ўзэнергоинспекция” томонидан 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Жорий йилнинг шу кунига қадар “Ўзэнергоинспекция” томонидан 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди:

Жорий йилнинг шу кунига қадар “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

767 млн метр куб табиий газ (748 млрд 600 млн сўм) ва

335 млн киловатт-соат электр энергияси (251 млрд 900 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами  1 трлн 500 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

  Шунингдек, 2 минг 134 та маъмурий қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бунинг натижасида 204 млрд.сўм миқдоридаги жарималар ундиришга қаратилиб, “e-mamuriy ish” аҳборот тизим орқалий суд органларига юборилди.

  Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 171 та ҳолатда 2 млн 823 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.

  Инспекция томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 10 минг 369 га яқин объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, 7 минг 364 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди. Шунингдек, Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига тегишли 3 минг 47 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилди.

  Жорий йилнинг шу даврига қадар “Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр тармоқ хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилган 9 минг 57 та объект аниқлади.

Аниқланган 7 минг 636 та объект бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва судларга ҳужжатлар тақдим этилган бўлиб, ушбу ноқонуний қурилишларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Айни вақтгача 91 та объект хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.

  Энергия ресурсларидан айрим “тадбиркор”ларнинг ноқонуний ва ўғринча фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда энергия ресурслар таъминоти барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

  Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг!



Report Page