Жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди

Жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2024 йил 21 февралдаги ПФ–37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий дунёқарашини юксалтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди.


“Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида ўтказиладиган тадбирлар доирасида қуйидаги номинация ва кўрик-танловлар ўтказилади.

– “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси;

– “Ёшларга энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор” номинацияси;

– “Хавфсиз ва равон йўл” номинацияси;

– “Ички ишлар вазири кубоги” волейбол бўйича спорт мусобақаси;

– “Заковат” интеллектуал ўйинлари;

– “Дилларда ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ танлови;

– “Дилларда ватан мадҳи” шиори остида шеърият танлови;

– “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик-танлови.

Мазкур тадбирларнинг очилиш маросими Ж.Й. 19 май куни икки минг нафар ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон боғи”да, бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида онлайн тарзда югуриш тадбири ва “Ватанпарварлик марши” ўтказилиши белгиланган.

Янги Ўзбекистон боғида ўтказиладиган, соғлом турмуш тарзига чорлайдиган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” ёшлар марафони тадбирининг иштирокчи ва меҳмонлари учун кўнгилочар дастур ҳозирланган! ! Ғолиб бош соврини – 10 млн сўмни қўлга киритиш имконига эга.

Тадбир бошланиш вақти - 7:00.

Югуриш старти - 8:00 да.

Тадбирда қатнашиш мутлақо бепул.

23 июнь куни тадбирнинг якуний босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга юқорида айтиб ўтилган 8 та номинация ва кўрик-танловларнинг республика ғолиблари тақдирланади ҳамда концерт дастури намойиш этилади.

Report Page