Жорий йилнинг 9 ойи якуни билан 24 185 та хонадонли 602 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган

Жорий йилнинг 9 ойи якуни билан 24 185 та хонадонли 602 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда қтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Акбаржон Ниғматов маълум қилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил

13 апрелдаги “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-51 – сон Фармонига биноан жорий йилда қуйидагилар белгиланган:

90 мингта хонадонли уй-жойлар қурилиши белгиланган. шундан, 38 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 30 мингта

(2022 йилдан ўтувчи 18 223 та бўлса, 12 416 таси 2023 йилда янги боланадиганлар).

- уй-жой сотиб олиш учун 10,7 трлн.сўмлик ресурслар ҳисобига жами 44,7 минг ипотека кредитлари ажратилиши;

30 мингта (республика бюджети 15 минг, маҳаллий 15 минг) субсидиялар ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2023 йил 9 июндаги 108-сон баёнига мувофиқ уй-жойларга талаб юқори бўлган 378 та бошқа массивларда 60 мингта хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган.

Давлат раҳбари ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича республикада 90 923 та хонадонли 2 012 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилди.

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг маълумотига кўра жорий йилнинг 9 ойи якуни билан 24 185 та хонадонли 602 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 160 фоизга ошган ёки 9 085 та хонадондан иборат бўлган 152 та уй-жой кўпайган

Маълумот учун: 2022 йилнинг 9 ойи якуни билан 15 100 та хонадондан иборат бўлган 450 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилган.

Хусусан, уйлар қурилиши кўпайиши Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Навоий вилоятлари хиссасига тўғри келмоқда.

Таҳлилларга асосан қурилаётган кўп қаватли уй-жойларнинг қаватлилиги ошиб бормоқда ўтган йилда қурилган уйларнинг ўртача қаватлилиги 5 қаватни ташкил қилган бўлса, жорий йилда кўрсаткич 7 қаватга тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, Кадастр агентлигининг маълумотига асосан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирламчи бозордаги (дастурлар ва ундан ташқари) сотилган хонадонлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 162 фоизга ўсган.

Маълумот учун:

2023 йилнинг 9 ойи якуни билан 2,0 млн кв метрдан иборат бўлган 27 377 та хонадонли 746 та уй-жойларга;

2022 йилнинг мос даврида 1,2 млн кв метрдан иборат бўлган

16 938 та хонадонли 495 та уй-жойларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Жорий йилнинг 26 сентябрь ҳолатига тасдиқланган дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилган.

1. 24 185 та хонадонлар (602 та уй) қурилиши тўлиқ тугалланиб фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун: фойдаланишга топширилган кўп қаватли

уй-жойларнинг асосий қисми Самарқанд, Фарғонада, Сурхондарё, Қашқадарё ва Наманган ҳиссасига тўғри келади.

2. 55 283 та хонадонларнинг (1 166 та уй) қурилиш ишлари ҳажми республика бўйича ўртача 68 фоизга бажарилган;

I. “Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича.

1.1. Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича.

Массивларида 30 639 та хонадонли 837 та кўп қаватли

уй-жойлар қурилиши белгиланган, шундан:

- 6 110 та хонадонлар (219 та уй) қурилиши тўлиқ тугалланиб фойдаланишга топширилди;

Массивлардаги Ижтимоий соҳа объектлари бўйича.

Умумий қиймати 650,5 млрд.сўмлик 57 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш режалаштирилган. Ҳусусан,

Мактабгача таълим ташкилотлари

- Умумий қиймати 242,5 млрд.сўмлик 24 та мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши натижасида 6 420 та болаларни қамраб олиш кўзда тутилган

Хусусан, сентябрь ойи ҳолатига кўра бажарилган қурилиш ишлари режага нисбатан 99 фоизини ташкил этмоқда

Умумтаълим мактаблари қурилиш бўйича

- Шунингдек Умумий қиймати 341,0 млрд.сўмлик 18 та умумтаълим мактаблари қурилиши натижасида 13 230 та ўқув ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб мактаблар қурилиши ишлари режага нисбатан 93 фоизи бажарилган.

Тиббиёт муассасалари

- шу билан бирга Умумий қиймати 67,0 млрд.сўмлик 15 та тиббиёт муассасалари (поликлиникалар) қурилиши натижасида қўшимча 1 500 та қатнов қуввати яратиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда объектларда курилиш ишлари режага нисбатан 92 фоизига бажарилган.

Барча ижтимоий соҳа объектлари ноябрь ойида фойдаланишга топшириши кутилмоқда.

Қурувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида

Фармонга мувофиқ “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун пудрат ташкилотларига кредит маблағлар ажратиш мақсадида тижорат банкларига республика бюджетидан 500 млрд.сўм ресурс ажратиш белгиланган.

Ҳозирги кунда, Марказий банкнинг тақсимотига биноан

133 млрд.сўм маблағлар тижорат банкларига йўналтирилди. Бунда, маблағлар тижорат банклари томонидан қурилиш ташкилотларига

1 йиллик имтиёзли давр билан 18 ойга ажратиб берилади, кредитнинг йиллик фоизи 14 фоиз этиб белгиланади.

Шунингдек, қолган 367 млрд.сўм ресурс маблағлар тижорат банкларининг талабномаларига биноан ажратиб борилади.

Уй-жойларга талаб юқори бўлган бошқа массивлар.

Уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда 60 284 та хонадонли 1 175 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган, шундан:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари фойдаланишга топшириш режа-графиги бўйича 16 300 та хонадонларни қурилишини тўлиқ якунлаш белгиланган бўлса, Амалда, 18 075 та (1 775 та қўшимча) фойдаланишга топширилган ва белгиланган режа 111 фоизга бажарилди.

Шунингдек, 37 226 та хонадонларнинг (685 та уй) қурилиш ишлари ҳажми республика бўйича ўртача 74 фоизга бажарилган бўлиб, 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топшириши кутилмоқда.

Ипотека кредитлари ажратиш бўйича

2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари ажратиш учун давлат бюджетидан тижорат банкларига 7,4 трлн.сўм миқдорида ресурслар жойлаштириш белгиланган.

Бугунги кунда 5,9 трлн.сўмлик ресурслар (режага нисбатан

79 фоиз) тижорат банкларига жойлаштирилган.

Қолган маблағлар йил якунига қадар талабдан келиб чиққан ҳолда молиялаштириб берилади.

Шунингдек, Тижорат банклари томонидан 2023 йилда жами 36 минг 713 нафар фуқароларга 9,4 трлн.сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.

Шундан:

- бирламчи бозор учун 25 минг 746 та фуқарога 6,5 трлн.сўм;

- иккиламчи бозор учун 10 минг 967 та фуқарога 2,9 трлн.сўм.

Ажратилган ипотека кредитларининг манбалари кесимида қаралганда:

- Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 24 минг 567 та фуқарога 6,2 трлн.сўм, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга кўп;

- Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 7 минг 259 та фуқарога 2,1 трлн.сўм;

- “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” ҳисобидан 4 минг 887 та фуқарога 1,1 трлн.сўм. йўналтирилган.

Субсидия хабарномаларини тақдим этилиши ва улар бўйича тўловлар амалга оширилишида

2023 йилда ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар фуқароларга 1,6 трлн сўм субсидия тўлаб берилиши белгиланган.

шундан, 15 мингтаси республика бюджетдан, 15 мингтаси маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратиб берилади.

2023 йилнинг май-сентябрь ойларида субсидия бўйича

29 минг 485 тасига ижобий хулосалар тақдим этилган.

Бугунги кунгача, ипотека кредитлари бўйича жами 10 минг 537 нафар фуқарога 337 млрд сўмлик субсидия маблағлари тўлаб берилди.

шунингдек, 2020-2022 йиллардан ўтиб келаётган фоиз тўловларини бир қисмини қоплаш учун 39 мингдан зиёд фуқароларга 419 млрд сўм субсидия маблағлари тўлаб берилган.

Юқоридагилардан ташқари фуқароларна субсидия ажратиш бўйича аввал тақдим этилган бироқ белгиланган муддатда фойдаланилмаган субсидия лимитлари 2023 йилнинг 3 октябридан жараёнга қайтарилди ва субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичиг старт берилди.


Report Page