Жорий йилнинг 8-сентябр куни ижтимоий тармоқларда “Пахтаобод тумани 38-умумтаълим мактабида ўқувчилар оёқяланг киргизилмоқда” сарлавҳаси остидаги хабарлар юзасидан МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 8-сентябр куни ижтимоий тармоқларда “Пахтаобод тумани 38-умумтаълим мактабида ўқувчилар оёқяланг киргизилмоқда” сарлавҳаси остидаги хабарлар юзасидан МУНОСАБАТ



       Дарҳақиқат мазкур ҳолат Пахтаобод туманидаги 38-умумтаълим мактаби содир бўлганлиги аниқланди.

      Ҳолат ўрганилганда ушбу 38-умумтаълим мактаби 310 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу сиғим ҳудудда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни таълим билан тўлиқ қамраб олиш талабига жавоб беролмай қолганлиги сабаб, мактабга инвестиция дастури асосида 300 ўринли қўшимча бино қурилганлиги маълум бўлди.

      Айнан мактаб раҳбарияти томонидан мактабни тоза ва озодалигини сақлаш мақсадида мактаб учун алоҳида оёқ кийим кийиш тажрибаси илгари сурилганлиги, ўқувчилар синфхоналаридаги оёқкийимлари кийилгунга қадар йўлакда юрган вақтларидаги тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

      Ўқувчиларнинг оёқкийимларини алмаштирилгунга қадар йўлакда юрганлиги, ушбу ташаббуснинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ эканлиги, қолаверса ўқувчилар учун ноқулайлик келтириб чиқишига сабаб бўлганлигини инобатга олган ҳолда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 8 сентябрдаги 652–сонли буйруғига асосан мактаб директори О. Х ҳамда Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими мудирининг 2022 йил 8 сентябр кунги 204–сонли буйруғига асосан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари М.Б.ларга интизомий чора қўлланилди.

      Мактаб маъмуриятига эса, таълимга алоқадор бўлмаган “ташаббус”ларни илгари сурмасликлари, таълим жараёнлари Халқ таълими вазирлиги ва қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар асосида олиб борилиши ва мана шундай ҳолатга такроран йўл қўймаслик юзасидан қатъий огоҳлантиришлар берилди.


Report Page