Жорий йилнинг 3-4 сентябрь куни Наманган вилояти ҳудудида содир бўлган ёнғинлар.

Жорий йилнинг 3-4 сентябрь куни Наманган вилояти ҳудудида содир бўлган ёнғинлар.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати
Наманган ФВБ Матбуот хизмати

03 сентябрь куни соат 13-15 да Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Янгиқўрғон туман Дехқонобод Махалла фуқаролар йиғини, Ўрта кўчаси, 47-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Зудлик билан воқеа жойига Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими етиб борди.

Ёнғин натижасида хонадон ховлисидаги темир вагони ички қисмидан 15 кв.метр жойи ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 13-33да ўчирилди.

Тезкор ҳаракат натижасида Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 100 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

03 сентябрь куни соат 19-07 да Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шахар Янгихаёт Махалла фуқаролар йиғини, 1-берк, Заркент кўчаси, 2-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Зудлик билан воқеа жойига Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими етиб борди.

Ёнғин натижасида яшаш уйидаги молхонасини том қисмидан  25 кв.метр жойи ҳамда қўшнисини яшаш уйини том қисмидан 40 кв.метр жойи ёниб ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 19-45да ўчирилди.

Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 300 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

04 сентябрь куни соат 05-53 да Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Янгиқўрғон туман Ровот Махалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчасида жойлашган “Озиқ-овқат” савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Зудлик билан воқеа жойига Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими етиб борди.

Ёнғин натижасида дўконни шифт қисмидан 10 кв метр жойи ҳамда озиқ овқат моллари ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 06-14да ўчирилди.

Тезкор ҳаракат натижасида Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 30 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

 Содир бўлган ёнғинлар натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йул қуйилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

 Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!

ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР, ЁНҒИН, ЧАҚНАШ, ИС ГАЗИДАН ЗАХАРЛАНИШ ва бошқа ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Йўлда ҳаракатланаётганингизда ёнғин-қутқарув махсус автомашиналари ҳаракатларига ҳалал берманг!

Ёнғин хафвсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

 

Наманган ФВБ Матбуот хизмати.

 




Report Page