Жорий йилнинг 27 январь куни “Xabar.uz” сайти орқали эълон қилинган “Кадр ва қадр. Ёки вазирлик “парол” ни тушунмабдими?” сарлавҳали мақолага Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан  РА Д Д И Я

Жорий йилнинг 27 январь куни “Xabar.uz” сайти орқали эълон қилинган “Кадр ва қадр. Ёки вазирлик “парол” ни тушунмабдими?” сарлавҳали мақолага Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан  РА Д Д И Я

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси

Мазкур ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва ўрганиш натижаси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатан ҳам сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби таълим соҳасида ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, педагог ходимлар моддий турмуш даражаси ва мавқеини ошириш борасида улкан қадамлар ташланди.

       Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги “Халқ таълими вазирлиги ва унинг тизимидаги бошқарув органлари тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 340-сонли буйруғи билан барча туман халқ таълими бўлимилари тузилмаларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, туман халқ таълими бўлимларидаги “Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси” таркибидаги мақолада исм-шарифи келтирилган Янгиариқ тумани халқ таълими бўлими ҳодими Гулруҳ Ибрагимова ишлаб келаётган медотист-дефектолог штати қисқартирилиб, “Ўқувчиларни касбга йўналтириш педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси” таркибида методист-психолог ва методист штатлари қайта ташкил этилди. Мос равишда туман халқ таълими бўлими томонидан барча қисқарган штатлардаги ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари берилди.

        Янгиариқ туман халқ таълими бўлимида янгидан ёки қайта ташкил этилган штатларга даъвогар ходимлар тегишли ҳужжатлари ва тавсия хатлари ўз вақтида вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим қилинган. Бўлимнинг ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказига юборган 2019 йил 8 ноябрдаги 01/7-13/10-487-сонли хати билан қайта ташкил этилаётган методист-психолог лавозимига бўлим методист-дефектологи Ибрагимова Гулруҳ Баходировна, тумандаги 2-сон мактаб психологи Эндирбоева Гуласал Базарбаевна ва тумандаги 11-сон мактаб ЧҚБТ раҳбари Ёлдашев Акмал Икромовичлар номзоди берилди.

       Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2020 йил 4 январдаги 01/10-01-14-сонли хати билан тасдиқланган барча туман халқ таълими бўлимларидаги “Ўқувчиларни касбга йўналтириш педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси” таркибида фаолият олиб бориши мумкин бўлган номзодлар рўйхати барча туманларга юборилган. Марказ томонидан Янгиариқ тумани халқ таълими бўлими “Ўқувчиларни касбга йўналтириш педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси” методист-психолог лавозимига Акмал Юлдашев, психолог лавозимига Иқбол Саъдуллаевани тайинлаш тавсия қилинган.

       Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари таълим соҳасига оид мақола ва хабарларни чоп қилишдан олдин бевосита халқ таълими бошқармаси ва мутасаддилари билан ҳамкорлик қилишларини тавсия қилинади.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати       

Report Page