Жорий йилнинг 25 март куни “Tanqidlar.uz” телеграм каналида жойлаштирилган маълумот юзасидан

Жорий йилнинг 25 март куни “Tanqidlar.uz” телеграм каналида жойлаштирилган маълумот юзасидан


Жорий йилнинг 25 март куни “Tanqidlar.uz” телеграм каналида “Наманган тумани Мажбурий ижро бюроси Светни узиб кетди” номли маълумот жойлаштирилган.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Маълумотда, Наманган тумани, Ибрат маҳалласи, Чороғбон кўчасида истқиомат қилувчи фуқаро жорий йилнинг 15-март ёки 16-март куни электр энергиясини узиб кетишгани, эртасига тўлов қилинса ҳам улаб беришмагани, бунга сабаб этиб ҳисоблагични кўчага олиб чиқиш лозимлигини баён этган.

Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишда, Наманган туманининг Ибрат маҳалласида яшовчи фуқаро Даминова Нилуфарнинг яшаш хонадонидаги электр ҳисоблагични навбатдаги кўрик ўтказилганда 96.000 сўм қарздорлиги аниқланган ва давлат инспектори томонидан қарздорликни бартараф этиш учун талабнома тақдим этилган.

Бироқ, истеъмолчи томонидан қарздорликни белгиланган вақтида бартараф этилмаган ҳамда тармоқдан ажратилган. Бундан ташқари хонадондаги электр энергияси ҳисоблагичини мансублик чегарасига ўрнатилиши бўйича бир неча бор огоҳлантирилган.

Амалдаги тартибга кўра, истеъмолчи фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаши кўрсатиб ўтилган бўлиб, ижросини таъминлаш мажбурий бўлган талабнома  талаблари белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этилмаса тармоқдан ажратилиши мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ўз ҳуқуқини билган истеъмолчи, мажбуриятига ҳам амал қилиши мақсадга мувофиқдир.

 

Мажбурий ижро бюроси

Наманган вилоят бошқармаси



Report Page