Жорий йилнинг 24 августидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми бошланади

Жорий йилнинг 24 августидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми бошланади


MoliyaPress

Ҳурматли фуқаролар!

Жорий йилнинг 24 августидан 2-мавсум доирасида овоз бериш жараени бошланишини маълум қиламиз. 

Ушбу мавсум доирасида айнан Сиз фуқаролар томонингиздан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 1 триллион 62 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда. 

Олдинхам хабар берганимиздек “Humans” алоқа оператори абонентларининг овоз бериш жараёнларида иштирок этиш имкониятларига эга эмаслар.Шунингдек порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар овоз бериш жараёнида узларини телефон рақамлари орқали овоз беришлари жорий қилинди.

Ҳурматли фуқаро! Ушбу жараёнларда фаол иштирок этган ҳолда ижтимоий муаммоларни (жамоавий характердаги) ҳал этилишига эришинг. Бюджет маблағларини сарфланишида иштирок этинг. 

Бу жуда ҳам осон, ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Ташаббус кўрсатинг!


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page