"Болалар мактабга печка олиб келмоқда ёҳуд мактабдаги хақиқий аҳвол қандай"

"Болалар мактабга печка олиб келмоқда ёҳуд мактабдаги хақиқий аҳвол қандай"


Ижтимоий тармоқларга тарқалган Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг бирига ўқувчи томонидан иситиш воситаси олиб келинаётганлиги тасвирланган фотосуратлар юзасидан вилоят халқ бошқармаси ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади:

Хабарларда келтирилган фототасвирда Улуғнор туманидаги 21-мактаб кириш қисми тасвирланган. Ушбу мактаб 2018-йил “Обод маҳалла давлат дастури” асосида тўла таъмирланиб, ўқув бинолари замонавий кўринишга келтирилган.

Шунигдек, мактабда 4 та (3 та Пиролиз, 1 та  АКС-50 русумдаги) иситиш қозонлари ўрнатилган бўлиб, куз-қиш мавсуми кириб келиши билан (2021-йил 15-ноябрь санасидан) ўқув бинолари стандарт ҳароратда иситилиб келинмоқда.




Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу таълим муассасасида ўқувчилар томонидан олиб келинадиган иситиш воситаларига умуман зарурат йўқлигини маълум қиламиз.

Агарда Сизда, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг куз-қиш ҳолатлари бўйича мурожаатлар мавжуд бўлса вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги +998 91 176-31-00, +998 99 176-17-771 ишонч телефонига ёки @talim_inspektori_bot дастурига мурожаат қилишингиз сўралади.

 
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Report Page