Жорий йилнинг 22 феврал куни Янгийўл шаҳар ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг навбатдаги 49-сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 феврал куни Янгийўл шаҳар ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг навбатдаги 49-сессияси бўлиб ўтди


Мазкур сессия кун тартибига кўра, дастлаб Янгийўл шаҳар прокуратурасининг ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида Янгийўл шаҳар прокурори Э. Санокуловнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Янгийўл шаҳар Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилган ишлари тўғрисида шаҳар МИБ бошлиғи Ж. Раджабовнинг хисоботи эшитилди.

Шунингдек, Янгийўл шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Қабулхона мудири К. Тошматов Янгийўл шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил ижроси тўғрисида, Янгийўл шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-2-3-чорак даромадларнинг режадан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳамда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлари тўғрисида, 2021-йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи ҳамда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йил феврал ва июль ойларида ўтказилиши юзасидан тадбирларни молиялаштиришга режалаштириш тўғрисида, Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг 2022-йил 24-январдаги VI-47-1-10-196-К/22-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида, шаҳар Молия бўлими мудири Б. Турғуновнинг, Янгийўл шаҳрида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастури ижросини муҳокама қилиш тўғрисида, шаҳар ҳокимнинг биринчи ўринбосари Э. Абдувалиевларнинг мурожаатлари тингланди.

Қолаверса, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси доирасида шаҳарда амалга оширилаётган ишлар, Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши ва Кенгаш ҳузуридаги доимий комиссияларнинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш, М. Ботиров Янгийўл шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Report Page