Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларда “Пахтаобод тумани 13-мактаб ўқувчиси калтакланди” сарлавҳаси остидаги хабарларга Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими томонидан МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларда “Пахтаобод тумани 13-мактаб ўқувчиси калтакланди” сарлавҳаси остидаги хабарларга Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими томонидан МУНОСАБАТ



Ушбу ҳолат бўйича туман халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат 28-апрел куни Пахтаобод туманидаги 13-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси А.Р шу мактабнниг рус-тили фани ўқитувчиси С.Жнинг синфхонага кириш тўғрисидаги кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтарганлиги сабабли рўй бериб, ўқитувчи С.Жнинг ўқувчи А.Р нинг қўпол муомаласига жавобан ўқувчининг кўз қисмига уриб тан (бир маротаба) жароҳатии етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўша вақтдаёқ туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилган ва рус-тили фани ўқитувчиси С.Жга ўқувчи А.Рга нисбатан қўпол муомала бўлганлиги сабабли тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.

Бундан ташқари С.Ж мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилиб, ўқувчи А.Р мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этмаганлиги ва устозларига нисбатан одоб-аҳлоқ қоидаларига зид равишда муомала қилганлиги сабабли тушунтириш ишлари олиб борилган.

        Шў ўринда Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими мамлакатимизда устоз қадрини улуғлаш доирасида ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотларни инобатга олган ҳолда ўқувчилар ота-оналарини фарзандлари тарбияси, сўзлашув маданиятига роия этишларини қайъий назоратга олишларини ва устозларга нисбатан ҳурмат туйғуларини шакллантиришда фаол бўлишларини сўраб қолади.