Жорий йилнинг 15 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Инглиз тили фани ўқитувчисининг ўқувчини калтаклагани тасвирланган видеолавҳа юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати

Жорий йилнинг 15 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Инглиз тили фани ўқитувчисининг ўқувчини калтаклагани тасвирланган видеолавҳа юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси

2022 йил 15 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Бандихон тумани
4-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш нинг 9-Б-синф ўқувчиси Х.И ни калтакланган видеолавҳа юзасидан вилоят халқ таълим бошқармасининг ишчи гурухи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мактаб 360 ўқувчи ўрнига эга. Мактабда 361 нафар (179 нафари қиз болалар) ўқувчиларга 28 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактабда дарслар 2 навбатда олиб борилади. Мактаб директори Х.Б 2003 йил январь ойидан ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш 1992 йил 17 августда Бандихон туманида туғилган, уйланмаган. Маълумоти олий, 2019 йил Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг Инглиз тили ва адабиёти факультетини тамомлаган, 2019 йилдан Бандихон туманидаги 4-сонли мактабга ишга қабул қилинган.

Ўқитувчи томонидан ўқувчини калтаклаган ҳолати 2022 йил 27 апрель куни содир бўлган бўлиб, 15 май куни ижтимоий тармоқларга чиқарилган. Бандихон тумани 4-сонли умумтаълим мактабининг Инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш 2022 йил 27 апрель куни дарс жадвали асосида 9-Б-синф ўқувчиларига дарс машғулотларини ўтган. Дарс машғулоти давомида 9-Б-синф раҳбари Э.Ж синф хонага кириб келиб, 9-Б-синф ўқувчиларининг ўзаро жанжалини ижтимоий тармоққа ким тарқатганлигини муҳокама қилган. 9-Б-синф ўқувчиси Х.И 9-Б-синф раҳбари Э.Ж ва Инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш га гап қайтаргани учун Ю.Ш жаҳл устида Х.И ни калтаклаган. Ушбу ҳолат 9-Б-синф ўқувчилари томонидан видеотасвирга олинган ва 15 май куни ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Ушбу масала бўйича туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ва туман халқ таълим бўлими масъул ходимлари томонидан мактабда ўрганиш ўтказилиб, педагог жамоа аъзолари ва ўқитувчилар билан таълим-тарбия жараёни бўйича суҳбат ўтказилди ҳамда 2022 йил 27 апрель куни содир бўлган воқеага аниқлик киритилди.

Ушбу мактабнинг 9-а синфи ўқувчилари билан тенгдоши Х.И ҳақида фикр сўралганда ушбу синф ўқувчилари томонидан 9-Б синфдаги айрим ўқувчилар мактабда “Одоб-ахлоқ қоидалари” га риоя қилмаслиги ҳамда тенгдошлари билан турли-хил жанжалли ҳолатлар бир неча маротаба кузатилганлигини билдирди.

Айнан ушбу ўқувчиларнинг ота-оналарига фарзандларининг хулқи ва дарсга тайёрланмасдан келиши юзасидан алоҳида кўрсатмалар ҳамда тавсиялар бериб борилган.

Мактабда таълим-тарбия ишларини ҳамда педагог ходимларнинг

одоб-ахлоқ қоидалари ва ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилишини етарли равишда назорат қилмаганлиги учун Бандихон тумани 4-мактаб директори Х.Б билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинди.

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.С, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Н.А ва Инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш ва 9-Б-синф раҳбари Э.Ж билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинди.

Юқоридаги ҳолатни бошқа таълим муассасаларида такрорланмаслиги юзасидан Бандихон туман халқ таълими бўлими раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати  




Report Page