Жорий йилнинг 14 сентябр куни ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар халқ таълими бўлими 150 минг сўм сертификатга йиғмоқда” сарлавҳаси остидаги аудиохабарларга Андижон шаҳар халқ таълими бўлими МУНОСАБАТ
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Ракамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида” ПФ—6079-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни Ай-Ти индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4851-сон Қарори ижросини таъминлаш, Андижон вилояти Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг раҳбар ва ходимларини ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини ривожлантириш ва малакасини ошириш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошкармаси ҳамда Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 24 январдаги №1 ва №11-сонли қўшма қарори имзоланган.
Ушбу қўшма қарорнинг 1-бандида умумтаълим мактабларининг директор ва ўринбосарлари малакасини ошириш учун “Andijan Dijital City” технологик парки ва Рақамли технологиялар ўқув марказларида имтиёзли ва шартнома асосида ўқув курслари ташкил этилиши ва мактаб раҳбарлари белгиланган жадвал асосида ўқув-курсларида ўқишлари белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган аудиоёзув дарҳақиқат Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мудирига тегишли эканлиги, аудиоёзувда у томонидан ўқув курсларида тахсил олаёган мактаб раҳбарларига ўқув курсларини якунлаганлиги тўғрисидаги сертификатларни олишлари ва курслар учун белгиланган маблағларни тўлашлари зарур эканлиги таъкидланган.
Мазкур ўқув-курслари пуллик эканлиги ва белгиланган маблағ мактаб раҳбарлари учун 3 баравар арзонлаштирилган эканлигидан мактаб директорлари хабардор бўлган.
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, мактаб директорларини имиджи ва салоҳиятларини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар асосида бажарилаётган амалий ишларни нотўғри талқин этмасликни сўраб қолади.