Жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажримлар қайд этилган

Жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажримлар қайд этилган


Бу ҳақда АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” 2019 йил 2 сентябрдаги ги 561-сон Қонуни ҳамда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2023 йил 11 апрелдаги 829-сон қонуни билан қатъий белгилаб қўйилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,  829-сон Қонунда 5 та кодекс, 10 та тегишли қонунларга қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб, қонунчилик такомиллаштирди.

Ушбу Қонун билан хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга нисбатан содир этилаётган зўравонликлар ҳолатларининг олдини олишнинг кучли тизими яратилди ҳамда бундай турдаги ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди, шунингдек, оиладаги зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон оиладаги зўравонликни қонунга алоҳида жиноят сифатида киритган Шарқий Европа ва Марказий Осиёда Грузия, Қирғизистон, Молдова ва Украинадан кейин 5-давлатга айланганлиги эътироф этилди.

Шу билан бирга миллий қонунчилигимизга киритилган энг муҳим ўзгартиришлардан бири Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга берилган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинди.

Биргина мисол, бугунги кунда Қўмита вакиллари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шу кунга қадар 150 дан ортиқ ўтказилган суд жараёнларида бевосита иштирок этилди.

Бунинг натижасида 20 дан зиёд хотин-қизлар кафиллик асосида муддатидан олдин жазодан озод этилди.

Шу билан бирга Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилди. 

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш жараёнларига фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасаларини жалб қилишни ҳамда уларнинг фаол иштирокини талаб қилади. Зеро, мувофиқлаштирилган, аниқ мақсадга қаратилган кенг қамровли ва тизимли ҳаракатларгина зўравонлик муаммосини бартараф этиши мумкин.

Тан олиш керак, бугун мамлакатимизда ушбу муаммони бартараф этишга бағишланган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Лекин биз инсонларнинг бу иллатга қарши дунёқарашини, онгини ўзгартирмас эканмиз, бу ҳолатлар давом этаверади.

Зўравонликни, айниқса оилавий зўравонликнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни тизимли, манзилли, кундалик равишда ҳар бир маҳалла, корхона, жамоа ва оилада амалга ошириладиган виждоний вазифамизга айлантириш фаолиятимизнинг асоси ҳисобланади. Шундагина биз жамиятимизда бу иллатни бартараф эта оламиз.

            Жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажримлар қайд этилган. Жойларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш тартиби” жорий этилди. 9 442 та маҳаллаларда фаоллар, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, жамоатчилик вакиллари хамкорликда низоли оилалар билан якка тартибда ишлаш орқали  24 193 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 20 265 нафари яраштирилди.

            Қўмита томонидан “Ўзбекистон” телеканали билан хамкорликда “Оила олами” кўрсатуви жорий қилиниб, айнан оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган мавзулар қамраб олинмоқда.

            Хотин-қизларни касбга ўқитиш орқали улар бандлигини таъминлаш, шу орқали оилаларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шу маънода ҳудудлардаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” томонидан 2023 йилнинг 10 ойи давомида 90 336 нафар  ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилди. Уларнинг 29 921 нафари ўзини ўзи банд қилиб, шундан 12 585 нафари имтиёзли кредитлар билан таъминланди. 7 188 нафар хотин-қизлар ўз бизнесини бошлаш мақсадида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, уларнинг 4 373 нафарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди. 26 838 нафар хотин-қизларимиз доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

Маҳаллаларда бевосита хотин-қизлар фаоллари томонидан белгиланган 7 та йўналишда январь-ноябрь ойлари давомида жами

533 041 та муаммо аниқланиб, шундан 513 824 та  муаммо бартараф этилди. Жумладан:

- низоли 43 803 та оилалар аниқланди ва 36 272 та си муросага келтирилди;

- ишлаш истаги бўлган 143 487 нафар хотин-қизларнинг 135 342 нафари нинг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди; 

- касб-ҳунарга ўқиш ва ўрганиш истаги бўлган 41 508 нафар хотин-қизлар 41 165 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди;

- ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 251 460 та оилалар аниқланган бўлиб, шундан 249 637 та оилага ёрдам кўрсатилди.

- профилактик ҳисобда турган 3 412 нафар хотин-қизларнинг

2 939 нафарини муаммоси ҳал этилди, 447 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди;

- миграциядаги 9 187 нафар хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатилди; 3 182 нафар хотин-қизлар миграциядан қайтарилди

- хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш бўйича 39 793 та муаммолар аниқланган бўлиб, шундан 39 116 та муаммо бартараф этилди.




Report Page