Жорий йилнинг 10-февраль куни ижтимоий тармоқларда “Асакадаги мактабда муштлашув” сарлавҳаси остидаги хабарларга юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг МУНОСАБАТИ

Жорий йилнинг 10-февраль куни ижтимоий тармоқларда “Асакадаги мактабда муштлашув” сарлавҳаси остидаги хабарларга юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг МУНОСАБАТИ


Мазкур ҳолатни ўрганиш якунларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

Дархақиқат, видеостасвирдаги ҳолат Асака туманидаги

59-умумтаълим мактабида жорий йилнинг 10 февраль куни 1-давра

2-соат дарс машғулотлари оралиғида соат 9:35 да (катта танаффус вақтида) мактабнинг 9-синф ўқувчилари О.М ва Б.Х иштирокида ўзаро келишмовчилик сабаб юзага келган.

Шу заҳоти мактаб маъмурияти томонидан жанжалга барҳам берилиб, ўқувчилар дарсларга киритилган.

Дарс машғулотларидан сўнг мактаб маъмурияти томонидан участка инспектори, мактаб психологи ва ҳолат иштирокчиси бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ташкил этилган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви жараёнида ўқувчилар ва ота-оналари иштирокида ўтказилган суҳбат давомида улар ўзаро яраштирилди.

Хизмат текшируви якунида ўқувчиларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганлиги ва мактабда жанжалли ҳолатни юзага келтирганлиги учун уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик қўлланилди.


Report Page