Жорий йилнинг ўтган даврида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи қон таҳлилида тақиқланган модда борлиги аниқланган

Жорий йилнинг ўтган даврида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи қон таҳлилида тақиқланган модда борлиги аниқланган

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Миллий антидопинг агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида олти ойлик фаолият таҳлили ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 8 май кунида “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-149-сон Қарори имзоланди.

Агентликнинг жорий йилнинг 17 майдаги 19-сонли буйруғига асосан янги структураси ва штат жадвали тасдиқланди. Ходимларни лавозим йўриқномалари, вазифа ва фунциялари тасдиқланди. Шу билан бирга янги структурага 2 та (терапевтик истиснолар; допинг синовларини режалаштириш ва тестлаш) бўлимлари ва ҳалқаро хамкорлик ва рейтинглар бош мутахассис лавозими киритилди.

Ўзбекистон ва Корея антидопинг агентликлари орасида имзоланган меморандумга кўра, Кореяда 7 нафар агентлик мутахассислари малака оширди. 12 нафар допинг офицер ва шаперонларни тайёрлаш курсида ўқитилиб, сертификат берилди.

 Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг халқаро допинг офицер тайёрлаш курсида 3 нафар агентлик мутахассислари (А.Солиев, Н.Эшкувватов, А.Мансурова) ўқитиб Халқаро тоифадаги допинг офицерлар тайёрланди ва  халқаро мусобақаларда допинг олиш ҳуқуқи ҳам берилди.

Австрия ва Туркия махсус лаборатория билан допинг синамаларини ўтказиш бўйича шартномалар имзоланди.

Халқаро илмий амалий анжуманларда (Швейцария, Ж.Корея ва Россия) иштирок этилди. 4 та соҳага тегишли онлайн конференциялар ва симпозиумларда марузалари билан иштирок этилди.

WADA нинг назорат қилиш маркази томонидан агентликнинг 2019-2022 йиллардаги фаолияти юзасидан ўтказилган текширувдан мувофақиятли ўтганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилди.

 Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар спорт муассасаларида, спорт федерациялари, ва жамоалари 850 нафар тиббиёт ходимларининг малакаси оширилди, 4 та қишки спорт турлари, 3 та паролимпия, 8 та олимпия ва нолимпия спорт федерацияларида спортчи ва мураббийларга спортда допинг профилактикаси ва антидопинг назорати” таълим дастурлари амалга оширилди, соғлом ва ҳалол спорт тарғиб қилинди, 3 та қўлланма нашр қилинди, республикадаги барча спорт муассасаларида “допингга қарши кураш” тарғибот ва ташвиқот бурчаклари ташкил қилинди.

WADAнинг AdeL дастури бўйича спортчилар мусобақаларда қатнашиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди.

 АДАМС тизимига 321 нафар спортчилар рўйхатдан ўтказилди ва мониторинг қилиб борилмоқда. Спортчиларга мунтазам равишда АДАМС тизимидан фойдаланиш ва талаб қилинган маълумотларни киритиш бўйича амалий ёрдам қўрсатилмокда. Жойларда, шу жумладан вилоятларда онлайн ва офлайн тренинглар ташкил қилинмокда. АДАМС тизимига маълумотларини киритмаган спортчилар билан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва тренинглар ўтказилмоқда.

 2023 йил 6 ойида жами 244 та допинг синама олинди.

§ Жорий йилда қон орқали допинг синамалари 5 та Туркия махсус лабораторияга тахлил учун юборилди.

§ Йил бошидан шу вақтга қадар 5 та спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланган.

       


Report Page