Жорий йилнинг ўтган даврида 2 мингга яқин ноқонуний қурилишлар аниқланган

Жорий йилнинг ўтган даврида 2 мингга яқин ноқонуний қурилишлар аниқланган


Бу ҳақда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Абдурасул Сафаров қуйидагиларни гапириб берди. 

- Ҳудудий инспекция томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2037 та уй-жой фондларини ўрганиб чиқиш бўйича жами 1881 та ҳолатда кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилганлиги аниқланиб, 89 та ҳолатда мулкдорларга уларни ихтиёрий равишда бузиш ҳақида мажбурий кўрсатмалар берилди. Шундан 49 таси мажбурий тартибда буздиришга оид судларга топширилди. 33 та маъмурий баённома бўйича судлар томонидан 5 751 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Бугунги кунда, қолган 40 та мажбурий кўрсатмалар берилган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштрилиб судларга топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни амалга ошириш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Хусусан, Қарши шахридаги “Алекс”, “Табассум” ва “Пахтазор ҳақиқати” ХУЖМШларни аҳолидан йиғилаётган мажбурий бадал маблағларини мақсадли сарфланиш ҳолати ўрганилди. Натижада “Алекс”ХУЖМШ томонидан мулкдорлар томонидан тўланадиган мажбурий бадал тўловларини жами 7,17 миллион сўм банкга кирим қилмасдан ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар тегишли чоралар кўриш учун 2022 йил 7 февраль куни Қарши шаҳар прокуратурасига тақдимнома киритилди.

 

“Табассум” ХУЖМШ 2020 йил тугатилишига қарамасдан ноқонуний тартибда жами 131,2 миллион сўм мулкдорлар томонидан мажбурий бадал тўловларини кирим қилинганлиги аниқланди. Аниқланган камчиликлар тегишли чоралар кўриш учун 2022 йил 28 февраль куни Қарши шаҳар прокуратурасига тақдим этилди.

“Пахтазор ҳақиқати” ХУЖМШ томонидан тўланадиган мулкдорлар томонидан тўланадиган мажбурий бадал тўловларини жами 13,501 миллион сўм банкга кирим қилмасдан ўзлаштирилганлиги аниқланди. Бу бўйича ҳам Қарши шаҳар прокуратурасига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари Худудий инспекцияга бугунги кунгача жисмоний ва юридик шахслардан 20 та мурожаатлар келиб тушган ва 17 таси жойига чиққан ҳолда ўрганилди. 3 таси инспекция иш юритувида.


 

Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати



Report Page