Жорий йилда докторантура учун квоталар сони 2 бараварга оширилиб, 3 600 тага (PhD – 3 314 та, DSc – 286 та) етказилди

Жорий йилда докторантура учун квоталар сони 2 бараварга оширилиб, 3 600 тага (PhD – 3 314 та, DSc – 286 та) етказилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Фазилат Қодирова маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

2022 йилда докторантура учун квоталар сони 2 бараварга оширилиб, 3 600 тага (PhD – 3 314 та, DSc – 286 та) етказилди. Бунда алоҳида эътибор сунъий интеллект, математика, физика, кимё, биология ва биотехнология, энергетика ва электротехника, геология сингари устувор йўналишларга берилди.

Маълумот учун: докторантура учун квоталар сони 2019 йилда – 1 093 та, 2020 йилда – 1 546 та, 2021 йилда – 1 800 тани ташкил қилган.

2019 йилда устувор йўналишлар бўйича 380 та квота ажратилган бўлса, 2022 йилда деярли 4 марта кўп, яъни 1 502 та қабул квоталари ажратилган.

2019–2021 йилларда жами 5 544 нафар тадқиқотчи фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган (PhD – 4535 та, DSc – 1009 та).

Маълумот учун: 2019 йилда – 1 460 та (PhD – 1 139 та, DSc – 321 та), 2020 йилда – 1 758 та (PhD – 1 421 та, DSc – 337 та), 2021 йилда – 2 326 та (PhD – 1 975 та, DSc – 351 та).

Диссертациясини муддатидан аввал ҳимоя қилган докторантларни рағбатлантириш мақсадида, ўқиш муддатининг қолган даври учун назарда тутилган стипендияларни уларга тўлаб бериш чоралари белгиланган.

Маълумот учун: 2020-2022 йиллар давомида илмий ишларни муддатидан олдин ҳимоя қилган изланувчилар 298 нафарни (DSc -24, PHD – 274) ташкил қилади ҳамда докторантларга 9 092,2 млн. сўм рағбатлантириш маблағи ажратилган.

Докторантларнинг илмий фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида phd.mininnovation.uz ягона электрон тизими ишга туширилиши натижасида 210 та илмий ва таълим ташкилотлари ҳамда 10 304 нафар изланувчининг илмий тадқиқот фаолияти назоратга олинди.

2022/2023 ўқув йилидан олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликлари учун ўтказиладиган танловларда миллий ёки тегишли халқаро сертификатга эга изланувчилар иштирок этиши тартибини (ПҚ-5117-сон, 19.05.2021 йил) жорий қилиш белгиланган.

2023 йилда докторантура учун квоталар сони 4 307 та белгиланган. Шу билан бирга, 2022 йилда магистратура босқичини битирганлар 16 473 нафарни ташкил этиб, шулардан, 849 нафари (5,2 фоиз) чет тиллари бўйича миллий ёки тегишли халқаро сертификатга эга.

Докторантларнинг илмий тадқиқотларида чет тилларини билиш ўта муҳимлигидан келиб чиқиб, докторантурага қабул жараёнларида чет-тилини билиш даражаси сертификати босқичма-босқич жорий қилиниши йўлга қўйилмоқда.

Хорижий тилни билиш даражасидан қатъий назар, миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабгорларни докторантурага кириш танловида иштирок этиши учун рўйхатдан ўтказилади. Бунда, ўқишга қабул қилинган изланувчиларнинг якка тартибдаги режасига биринчи ўқув йили (курс) давомида белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олиш вазифаси киритилади.

Жорий ўқув йилида докторантурага ҳужжат топширган талабгорлардан хорижий тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олиш учун имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш чоралари кўрилади.

Тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда биринчи ўқув йили якунида изланувчиларнинг хорижий тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олганлиги бўйича ўрганиш (мониторинг) натижаларига асосан улар кейинги босқичга ўтказилади.

Report Page