Жорий йилда “Ёшлар дафтари”га киритилган 134 890 нафар ёшга амалий кўмаклар кўрсатиш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 230 млрд сўм миқдордаги маблағ йўналтирилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.
Республикамиздаги 9 452 та маҳаллада 8,3 млн нафар “Ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Агентлик томонидан бир қанда амалий ишлар қилинди.
Жумладан:
I. Давлат идораларининг 7 965 нафар раҳбарига алоҳида ишлаш талаб этиладиган 122 715 нафар ёшлар номма-ном бириктирилиб, бугунги кунда раҳбарлар томонидан ўзларига бириктирилган барча ёшлар билан учрашувлар ўтказилди
ва 67 086 нафарининг турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этилди.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 17 460 нафар ходимларига 4 млн ёшлар оталиққа берилиб, уларнинг 178 132 та ижтимоий ва маиший муаммолари ҳал этилди.
II. Республиканинг барча ҳудудларидан 14 та туманда “Уйчи тумани намунаси” асосида ишсиз ва норасмий банд бўлган ёшларнинг бандлигини таъминлаш намунали тарзда жорий этилиб, 62,9 минг ёш бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 150 минг 829 нафар ёшга деҳқончилик қилиши учун “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 54,3 минг гектар унумдор ер майдонлари ажратилиб, 165,4 минг тонна маҳсулот етиштирилди ва 1 триллион 158 млрд сўм даромад олинди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 85,6 минг ёшларга 1 триллион 521 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 128,4 мингта янги иш ўрни яратилди, шунингдек, 53,1 минг ёш касб-ҳунарга ўқитилиб, муносиб иш ўринлари билан таъминланди.
Жорий йилда “Ёшлар дафтари”га киритилган 175 573 нафар ёшдан 134 890 нафарига амалий кўмаклар кўрсатиш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 230 млрд сўм миқдордаги маблағ йўналтирилди.
Янги тажриба асосида ватанпарварлик оромгоҳлари, “Жасорат” мактаблари, ҳарбий хизматга жалб этиш бўйича ёшлар етакчилари томонидан 114 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, 4 млн ёшлар қамраб олинди.
Натижада, 1 814 та маҳалла “ёшлар ишсизлигидан ҳоли ҳудуд”га айланди ва 4 024 та маҳаллада ёшлар томонидан умуман жиноят содир этилмади.
III. Ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш орқали ‘‘Ибрат фарзандлари’’ лойиҳаси доирасида 1,4 млндан ортиқ ёшлар 23 та хорижий тилни, ‘‘Ustoz AI” лойиҳаси доирасида 83,1 минг нафар ёш 40 га яқин замонавий касбларни онлайн ўрганмоқда. Ёшларга хорижий тиллар бўйича халқаро имтиҳон тизимларидан C1 даражасидаги сертификатга эга бўлган 35,2 минг нафар ёшга 64,4 млрд сўм (шундан, жорий йилда 12,3 минг нафар ёшга 24 млрд сўм) имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилди.
Шунингдек, юқори даромадли фаолиятга жалб этиш мақсадида “Келажак касблари” лойиҳасида 18,6 минг ёшнинг ўқув марказлардаги 53,3 млрд сўмлик курс харажатлари тўлаб берилди.
Германияда дуал таълим (Аусбулдинг) дастури доирасида 8 мингга яқин ёш немис тили курсларида ўқитилиб, 512 нафари Германияга касбий таълим олиш ва ишлаш учун юборилди.
Ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн, ҳуқуқ ва замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” лойиҳаси йўлга қўйилиб, қизларни шахсий ва касбий ривожланиши бўйича 220 та қўлланма тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали 300 минг ёш қизлар қамраб олинди.
“Беш ташаббус олимпиадаси”ни йил давомида ўтказиш амалиёти жорий этилиб, 5 босқичда “Бўзатов – ёшлар овози”, ёш мусаввирлар, мушоира танловлари, заковат, енгил атлетика, стол тенниси, стрит воркаут, шахмат-шашка, футбол мусобақалари ўтказилиб, жами 8,3 млн ёшлар иштироки таъминланди.
Китобхонликни ривожлантириш мақсадида “Ёш китобхон” танлови орқали 805 мингдан ортиқ, “Мутолаа” лойиҳаси орқали 959 минг 905 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, лойиҳа доирасида 1 минг 414 та аудио ва 1 минг 623 та электрон китоб яратилди.
IV. Хабарингиз бор, 2023 йилда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Тошкент шаҳри “МДҲ ёшлар пойтахти” деб эълон қилинган эди. 15-16 апрель кунлари пойтахтимизда “Тошкент – МДҲ ёшлари пойтахти” халқаро лойиҳасини очилиш маросими, МДҲга аъзо мамлакатларнинг Ёшлар кенгаши йиғилиши, Ёшлар жамоат бирлашмалари форуми ўтказилди. Форум доирасида бўлиб ўтган МДҲ Ёшлар Кенгаши йиғилишида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилиб, Ўзбекистонда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда халқаро лойиҳа доирасида 2024 йил давомида ўтказиладиган йирик лойиҳа ва тадбирлар тақдимот қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқаро тадбирларда билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг ижросини юқори савияда таъминлаш мақсадида 26-30 июнь кунлари илк маротаба “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” ўтказилди.
Фестиваль доирасида 15 та халқаро тадбир, 40 дан ортиқ икки ва кўп томонлама учрашув ва лойиҳалар, 100 дан ортиқ танлов ва мусобақалар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 92 та давлатдан 700 нафардан ортиқ хорижий делегатлар, 1 млн нафарга яқин маҳаллий ёшлар иштирок этди.
Икки томонлама ҳамкорлик юзасидан ўтказилган учрашувларда 10 га яқин келишувларга эришилди.
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан йил якунига қадар бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.