Жорий йилда Мохи хосса саройини қайта тиклаш (реставрация) қилиш чоғида 28 млрд пул маблағлари талон-тарож қилинган

Жорий йилда Мохи хосса саройини қайта тиклаш (реставрация) қилиш чоғида 28 млрд пул маблағлари талон-тарож қилинган

https://t.me/istiqbolliavlodbuxoro

Жорий йилнинг 2 июнь куни Вилоят прокурори 2-сектор биносида «Ҳар бир мурожаат эътиборда» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари Р.Зайниев, вилоят прокурори катта ёрдамчиси Х.Баҳронов, вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи А.Эсанов, журналист ва блогерлар қатнашишди.

Матбуот анжумани давомида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан прокуратурага келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари, ижтимоий тармоқ орқали тарқалаётган мавзулардаги муносабатлар ўзаро таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят прокуратурасига 8499 та мурожаатларнинг 5442 таси бевосита прокуратура органларида ҳал қилинганлиги, 474 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланганлиги, 4474 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилганлиги анжуман давомида айтиб ўтилди.Жорий йилда Мохи хосса саройини қайта тиклаш (реставрация) қилиш чоғида 28 млрд пул маблағлари талон-тарож қилинган. Бу ҳақида анжуман давомида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек вилоят прокуратураси томонидан 1 млрд 768 млн. 800 сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

2-сектор прокурорлар ҳудудида "Темир дафтар" га рўйхатга олинган 1686 та оиланинг 777 нафар меҳнатга лаётқатли ишсиз аъзолари доимий ишга жойлаштирилиб 985 та эҳтиёжманд оилага 170 млн сўмлик озиқ-овқат, 16 млн сўмлик дори-дармон, 109 млн сўмлик чорва ва 85 млн сўмлик пул маблағлари моддий ёрдам сифатида тарқатилди. 32 та оиланинг коммунал соҳада табиий газ, электр энергия, ичимлик сувидан бўлган 14 млн сўмлик қарздорлиги тўлаб берилган.

Анжуман давомида журналист ва блогерлар саволларига соха ходимларидан жавоб олишди. Баҳс ва мунозарага, фикр ва таклифларга бой бўлган матбуот анжуманининг давоми сифати секторлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида 1 ой ичида яна матбуот анжумани ўтказилишига келишиб олинди.


Ҳурият Аслонова
Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий ахборот маркази Бухоро вилояти бўлими матбуот котиби

Report Page