Жорий йилда Микрокредитбанк томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган 

Жорий йилда Микрокредитбанк томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Микрокредитбанк" ахборот хизмати раҳбари Сарвар Очилов маълум қилди.

Маълумки, Микрокредитбанк АТБ юртимизда Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиб келаётган банклар қаторига киради. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан аниқ белгилаб берилган топшириқлар асосида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Банк томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг микромолиявий ресурслардан эркин фойдаланишида қуйидаги қулайликлар яратилди.

Биринчидан, оилавий тадбиркорлик йўналишида банкка онлайн кредит буюртмалари юбориш, маҳсулот, хом ашё, ускуналар етказиб берувчи корхоналар билан муносабатларни эркин амалга ошириш имконини берувчи Ягона электрон платформа ишга туширилди.

Шунингдек, ушбу платформада банк ва маҳсулот (товар) етказиб берувчи корхоналардан фойдали маълумотлар олиш, бизнес-режа танлаш, қулай нархларда маҳсулот (товар) етказиб берувчи корхоналарни топиш каби қўшимча имкониятлар ҳам жорий қилинди.

Иккинчидан, тадбиркорликни ташкил қилиш истагида бўлган аҳолига йўл-йўриқ кўрсатиш, лойиҳа самарадорлигини ошириш мақсадида, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган стартап лойиҳалар бўйича тайёр намунавий бизнес-режалар ишлаб чиқилиб, ишсиз ёшларга таклиф этилди.

Учинчидан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига оилавий тадбиркорлик дастури асосида кредит ажратишнинг соддалаштирилган механизми яратилди, банк бўлинмалари Ҳоким ёрдачилари билан биргаликда “маҳаллабай” ва “пастдан юқорига” тамойили асосида ишлаш тизимига ўтказилди.

2023 йилда Микрокредитбанк томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1 августга қадар 54 836 та субъектга жами 1 112,1 трлн. сўм кредитлар (шундан, 620 та юридик шахсларга 78,3 млрд. сўм, 54 214 та жисмоний шахсларга 1 1033,8 трлн. сўм) ажратилиши натижасида 55 829 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ажратилган кредитлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган. Жумладан:

ишлаб чиқариш соҳасида 3 232 нафар мижозга 72,1 млрд. сўм;

хизмат кўрсатиш соҳасида 20 082 нафар мижозга 510,3 млрд. сўм;

тикувчилик соҳасида 14 755 нафар мижозга 159,3 млрд. сўм;

чорвачилик соҳасида 2 324 нафар мижозга 65,7 млрд. сўм;

паррандачилик соҳасида 2 444 нафар мижозга 33,3 млрд. сўм;

иссиқхона ташкил этиш 4 239 нафар мижозга 113,7 млрд. сўм;

боғдорчилик соҳасида 4 782 та лойиҳага 79,1 млрд. сўм;

балиқчилик соҳасида 243 та лойиҳага 9,9 млрд. сўм;

қуёнчилик соҳасида 70 та лойиҳага 1,6 млрд. сўм;

асаларичилик соҳасида 1 431 та лойиҳага 41,9 млрд. сўм;

- ҳунармандчилик соҳасида 1 225 та лойиҳага 24,5 млрд. сўм;

бошқа йўналишдаги 7 та лойиҳага 242 млн. сўм кредит ажратилган.

Шунингдек, йил якунига қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг талабларига асосан 1,3 трлн.сўм имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу кредитларнинг 431,9 млрд. сўми 20 400 нафар ёшлар ҳамда 518,1 млрд. сўми 31 610 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларига йўналтирилган.

Маълумот ўрнида, 2022 йилга нисбатан хотин-қизларга ажратилган кредит 1,2 баробарга, кредит олган хотин-қизлар сони 8 минг нафарга ортган.

2023 йилда ҳудудларда “Темир дафтари” “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бизнес лойиҳаларни тақдим этиш, тадбиркорлигига кўмаклашиш орқали 8 637 нафар аҳолига 67,6 млрд. сўм имтиёзли шартларда кредит ажратилиб, уларнинг бандлиги ва даромад манбаи таъминланди (“Темир дафтар” 70 тада 90,4 млн.сўм, “Аёллар дафтари” 7 879 тада 60,7 млрд. сўм ва “Ёшлар дафтари” 688 тада 6,7 млрд.сўм)

Банк томонидан 2023 йилда ҳам ижтимоий дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилмоқда. 


Report Page