Жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади

Жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.

Тошкент шаҳрида пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида, 2023 йил 21 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида пиёдалар учун хавфсиз йўл инфратузилмасини яратиш бўйича “Зарбдор икки ойлик” тадбири бошланган.

Жорий йилнинг якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилиши белгиланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида алоҳида 12 та Мобил бригадалар ташкил этилиб, жами 146 нафар ходим ва ишчи-хизматчилар жалб этилди.

Тадбир давомида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва кунлик таҳлилини юритиш мақсадида,  Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида “Тезкор штаб” фаолияти йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни ҳолатига мобил бригадалар томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 

ü ўрнатилиши белгиланган барча 250 та светофор объектларининг жойлашуви тўлиқ ўрганиб чиқилди. Тадбир бошидан:

ü 136 та светофор объектларида светофор устунлари учун чуқурлар тайёрланди, ҳамда коммуникация ва алоқа кабелларини жойлаштириш учун қазиш ишлари амалга оширилди;

ü 93 та светофор объектларида светофор устунларини ўранатиш учун бетон қуйилиб, тайёр холатга келтирилди;

ü 26 та объектда светофор устунлари ўрнатилиб транспорт ва пиёдалар светофорлари ўрнатилди, ҳамда коммуникация ва алоқа кабеллари уланди;

ü 10 та объектда светофор каллаклари ўрнатилди;

ü 7 та пиёдалар ўтиш жойидан тротуарга чиқиш жойи ташкил этилди;

ü 142 та пиёдалар ўтиш жойлардаги етишмайдиган йўл белгилар ўрнатилмоқда;

ü Барча ўчиб кетган пиёдалар ўтиш жойларидаги ётиқ чизиқларни қайта тиқлаш ишлари олиб борилмоқда.

ОАВ ҳабар берилганидек, жорий йилнинг 17 октябрь кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида “Диққат пиёда” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Бугунга қадар тадбирга жами 5 683 нафар ИИО, МГ, ҳокимият, шунингдек турли идора ва ташкилотлардан вакиллар жалб қилинган.

Тадбир бошидан 31 октябрь кунига қадар 10644  нафар қоидабузар пиёдалар аниқланди. Улар томонидан  йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш, йўлнинг қатнов қисмидан маст ҳолда ҳаракатланиш, пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланаётган вақтда телефон ва қулоқчинлардан фойдаланиш, велосипедда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди. 1 422 нафар ҳайдовчиларга нисбатан эса пиёдаларга йўл бермаганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида,

1115 нафар пиёдалар ўтиш жойларида йўл белгилари ва

1045 квадрат метр йўл ётиқ чизиқлари янгиланди;

191 та пиёдалар ўтиш жойлари сунъий ёритилди;

79 та пиёдалар ўтиш жойлари хавфли деб топилганлиги сабабли ёпилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Азиз юртдошлар ва юртимиз меҳмонлари йўлларда ҳаракатланиш вақтида ўзингиз ҳамда ўзгаларнинг хавфсизлигига бефарқ бўлманг, айниқса болалар хавфсизлигига алоҳида эътибор қарайталик, барчамиз йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилайлик.


Report Page