Жорий йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагони харид қилинади 

Жорий йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагони харид қилинади 

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент метрополитенида сўнгги вақтларда юзага келаётган камчиликлар ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди:

Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан мутанносиб равишда кунига 200 мингдан ортиши кузатилди.

Ҳозирги вақтда бир кунда ўрта ҳисобда метрополитеннинг йўналишларидан фойдаланувчи йўловчилар сони

690 - 700 мингни ташкил этмоқда.

Айниқса 20 сентябр санасидан бошлаб кўчаларда 10 баллик автомашина тиқилинчлиги ҳисобига автобуслардаги йўловчиларни бир қисми метродан фойдаланиши ҳисобига бу кўрсатгич кунма-кун ортиб бормоқда.

Таҳлилларга кўра, йўловчилар оқимининг салмоқли қисми эрталабки тиғиз вақт (7:30 дан 9:30 гача) ва кечги тиғиз вақтга (15:30 дан 19:00 гача) тўғри келиши маълум бўлмоқда.

Йўловчилар сонини кескин кўпайиши метро вагонларга белгиланган йўловчиларни сонини 2 марта кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келмоқда.

Сўнги кунларда, метрополитеннинг тиғиз вақтларидаги иш фаолияти давомида, йўловчилар сони меъёрдан ортиқ бўлган метро ҳарақат таркибларида 2 дақиқадан 12 дақиқагача тўхтаб қолиш ҳолатлари 4 марта кузатилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метрополитен нозимлари (диспетчер) томонидан кўрилган зарурий чоралар натижасида, электропоездларнинг тезкор равишда жадвал (график) асосида ҳаракатланиши ташкил қилинмоқда.

Шу билан бирга, йўловчилар томонидан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги яъни, ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида туриб қолиш, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суяниш ҳамда поезднинг бош ва сўнги вагонлари билан бир қаторда ўрта вагонларидан тенг фойдаланмаётганликлари асосий сабаблардан бири бўлмоқда.

Шунингдек, йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бунда текшириш мақсадида, йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олинади ва ҳаракат интервалини узайишига олиб келади. (оҳирги ҳафтада 9 та шундай ҳолат кузатилган)

Бугунги кунда, метрополитен йўловчиларига янада қулай ва маъданиятли хизмат кўрсатиш мақсадида, 6 та ҳаракат таркиби

5 та вагондан ташкил топган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилди.

Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 56 та ва

2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини ҳарид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади.

Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолгани ва янги вагонлар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва ер усти халқа йўли йўналишида вагонлар сони ортиши ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади.

Шуларни ҳисобга олиб ҳурматли йўловчиларимиздан тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларига чиқишларини сўраймиз.

Йўловчилардан ушбу ҳолатларни тўғри қабул қилган ҳолда, Сизлар учун узоғингизни яқин қилаётган метрополитен жамоасини қўллаб қувватлашингизни сўраймиз.

 


Report Page