Жорий йил I ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди

Жорий йил I ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди

https://t.me/aoka_uz

I. Инвестиция масалалари бўйича

1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар.

Жорий йил январь-июнь ойларида жами 7,4 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Хусусан:

6,6 млрд доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар

ва кредитлар ёки 150 фоиз ўсиш;

801,3 млн доллар Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ёки 132 фоиз ўсишни ташкил этди.

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг 2,9 млрд доллари тармоқ ҳамда 4 млрд доллари ҳудудий лойиҳалар ҳисобидан амалга оширилди.

Тармоқлардан катта ўсиш суръатлари Олмалиқ КМК, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда ҳудудлар томонидан Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларига тўғри келди.

2. Инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган лойиҳалар.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 1,6 млрд долларлик 2 706 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 41 548 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб, амалда қиймати 2,9 млрд долларлик 4 523 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 73 654 та (32 029 та кўп) янги иш ўринлари яратилган.

Хусусан, қиймати 819,6 млн долларлик 1 570 та лойиҳалар муддатидан олдин ишга туширилди ҳамда 18 344 та иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шунингдек, 197,5 млн долларлик 389 та қўшимча (резерв) лойиҳалар ишга туширилиб, 15 988 та иш ўринлари яратилди.

3. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш ва ўзлаштириш.

Жорий йил I ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди. Хусусан:

- Ислом тараққиёт банки билан 260 млн долларлик “Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси;

- Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 199,9 млн долларлик “118 та насос станцияларини модернизация қилиш” лойиҳаси.

Ушбу маблағлар энергетика, қишлоқ ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, спорт иншоотларини барпо этиш, чорвачилик, транспорт ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилди.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларилардан ўзлаштирилган маблағларнинг асосий қисми Жаҳон банки, Хитой банклари, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳиссаларига тўғри келди.

Ўзлаштирилган маблағлар асосан транспорт инфратузилмаси, коммунал хўжаликка, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва бошқа соҳаларга йўналтирилди.

4. Саноат зоналари

Барча саноат зоналарида умумий қиймати 4,3 трлн сўмлик 439 та лойиҳаларни ишга туширилиб, 12,9 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Саноат зоналарида 20,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 437,5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

5. “Лойиҳа гуруҳлари” томонидан амалга оширилган ишлар

Ҳисобот даврида “Лойиҳа гуруҳлари томонидан ҳудудларнинг мавжуд имконияти ва салоҳиятидан келиб чиқиб, қиймати 8,3 млрд долларлик 3 700 та янги йирик истиқболли инвестиция лойиҳалари шакллантирилди.

Янги шакллантирилган 2 548 та лойиҳалар ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган бўлса, ўтган 6 ой давомида 456 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 688 та (1,5 млрд доллар) лойиҳаларга салоҳиятли тадбиркорлар жалб қилиниб, ишлар бошланди.

  II. Саноат соҳасида амалган оширилган ишлар

Жорий йилнинг I ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 300,1 трлн сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,1 фоизни (прогноз 106 фоиз) ташкил этди.

Шундан, саноат ишлаб чиқаришнинг 57,2 фоизи тармоқлар тасарруфидаги ҳамда 42,8 фоизи ҳудудий саноат корхоналар ҳиссасига тўғри келди.

Йирик тармоқлардан “Навоий КМК”, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ўсиш кузатилмоқда.

Шу билан бирга, энг юқори ўсиш кўрсаткичлари “Ўзипаксаноат” уюшмаси, “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ ҚК, “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан таъминланди.

Ҳудудий саноат корхоналарида юқори ўсиш Сирдарё, Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 27 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ҳисобот даври прогнози 101 фоизга бажарилиши таъминланди. Хусусан:

тармоқ корхоналар 648 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида 14,1 трлн сўмлик (100 фоизга);

ҳудудий корхоналарда 1 262 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида 12,8 трлн сўмлик (102 фоизга) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Хусусан, тармоқ корхоналарига қиймати 5,8 трлн сўмлик 15 534 та ҳамда ҳудудий корхоналар ва бюджет буюртмачиларига 2,3 трлн сўмлик қарийб 12 273 та шартномалар тузилиши таъминланган.

  II. Экспорт соҳасида амалган оширилган ишлар

2023 йил I ярим йилликда 7,5 млрд долларлик товар

ва хизматлар экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ўсишга эришилди.

Бунда тайёр ва ярим тайёр маҳсулот улуши 39 фоиздан 44 фоизга ошиб, 3,3 млрд долларга етган бўлса, хом-ашё экспорти 31 фоиздан 25 фоизга камайиб, 1,9 млрд долларни ташкил этди. Хизматларнинг жами экспортдаги улуши 31 фоиз сақланган ҳолда 2,3 млрд долларни ташкил этди.

Экспорт ҳажмларида асосий драйвер соҳалар сифатида белгилаб олинган тўқимачиликда1,6 млрд долл., туризмда1 млрд долл., қишлоқ хўжалигида635 млн долл., электротехника саноатида475 млн долл., рангли металлургияда385 млн долл., машинасозликда320 млн долл. ва нефт-кимё саноатида385 млн долларни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 735 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 257 турдаги янги маҳсулот хорижий бозорларга етказиб берилди ва 8 та давлатга илк бор экспорт амалга оширилди.

Январь-июнь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- 486 та экспортчи корхоналарга ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 190,1 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди.

- 221 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 22,7 млрд сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди;

- 163 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 21,2 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди;

- 293 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 29,4 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди;

- 42 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга даврий нашрларга обуна бўлиш, тақдимотлар ва реклама компанияларини ўтказиш бўйича 1,4 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.



Report Page