Жорий йил 10 ойида ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган (9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида)

Жорий йил 10 ойида ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган (9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида)

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари Ҳамза Махсумов, департаментнинг Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи Умид Нуруллаев, департаментнинг Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари Фарид Абдиев, ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3413-сон қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан ички ишлар органлари ходимларининг хизматни ўташ тартиби белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3919-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг талаблари асосида, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан хизматга қабул қилишнинг мутлақо янги, шаффоф ва соддалаштирилган тизими жорий этилди.

Ўтказиладиган танловларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, қабул комиссияси фаолиятида иштирок этиш учун жамоатчилик ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг ота-оналари таклиф этилиши белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББда эксперимент тариқасида номзодларни хизматга қабул қилиш Маркази биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5050-сон қарори имзоланди. Мазкур қарор билан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланди.

Бугунги кунда тизимда Маънавий-маърифий ишлар концепция талаблари асосида олиб борилмоқда.

Жумладан, Маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишда ички ишлар органлари амалиётида илк бор 8 та вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шу билан бирга, идоравий таълим муассасаларида “Ватанпарварлик асослари”, “Маънавият асослари”, “Ватанпарварлик тарбияси” ва “Касбий маданият” каби фанлар ўқитилиши жорий этилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ташриф буюришлари лозим бўлган жойлар рўйхатлари – “Маънавият маршрути” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

“Космонавтлар сайлгоҳи”да аҳоли ўртасида, китобхонлик маданиятини оширишга кўмаклашувчи, шунингдек ички ишлар вазирлиги тизимининг ижобий имижини шакллантириш мақсадида “Ички ишлар органларининг китобхон оиласи” ҳайкали ўрнатилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан имзоланган меморандумларга асосан, 70 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва семинарлар, ўтказилиб, 30 га яқин китоблар нашр этилди. Тарихий қадамжо ва зиёратгоҳларга ходимларнинг 24 500 маротаба ташрифлари ташкил этилди.

Ёшлар ишлари агентлиги билан имзоланган меморандумга асосан, тизимда хизмат олиб бораётган 20 мингдан ортиқ ёш ходимларни қамраб олган ёш китобхон танловлари, турли марафон ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Хизмат вазифасини бажаришда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг таҳсил олган мактаблари ва хизмат жойларига қаҳрамонлик тимсолини акс эттирувчи “Ёдгорлик лавҳалари”ни ўрнатиш, “Ватанга содиқ ўғлон” маърифий бурчакларини ташкил этиш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилди.

Жумладан, ички ишлар органларида хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган жами 151 нафар ходимларнинг таҳсил олган мактабларида хотира бурчаклари ташкил этилди, шундан 122 нафарининг таҳсил олган мактабларига бюст ҳамда барельефлар ўрнатилди.

Ходимларда ватанпарварлик туйғусини янада шакллантириш мақсадида ички ишлар органларида 288 та “Ватанпарварлик бурчаги”, 5 та музей ва 250 та “Маънавият ва маърифат” хонаси ташкил этилди. Тизим фаолияти ва тарихини ёритувчи 24 та китоб яратилиб, нашрдан чиқарилди.

Ички ишлар органларида мутлақо янги самарали тизим, яъни ҳар бир раҳбарнинг қўл остидаги шахсий таркиби билан “Ходимбай” ишлаш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот йўналиши бўйича “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида Ички ишлар вазирлиги жамоаси 2021 йилда иккинчи ўринни, жорий йилда эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Ички ишлар органлари ходимлари орасида кундалик ёхуд тунги хизмат фаолияти давомида турли бахтсиз ҳодисалар ва фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилиши оқибатида, вафот этиш ҳамда тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 ойида 25 нафар ходим вафот этган, шундан, 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган.

Шунингдек, 284 нафар ходимлар турли даражада тан жароҳати олиб, аксарияти олган тан жароҳати оқибатида орттирилган ногиронлик ҳолати ёки хизматга яроқсизлиги сабабли, соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган.

Ижтимоий таъминот фаолиятини шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг ушбу масалалардаги мурожаатларини онлайн қабул қилиш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш мақсадида “ijtimoiy-himoya.iiv.uz” электрон дастури яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–27-сон фармонига мувофиқ, аввал мавжуд бўлмаган 6 та янги имтиёзлар жорий этилди.

Изоҳ: бетоб ходимлар даволаниши, ходимнинг бетоб яқин қариндошларини операция қилдириш, ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш, санаторий-курорт муассасаларида даволаниш ва дам олиш, уй-жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш, тўйлар ва дафн маросимларини ўтказиш, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар бериш учун

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ–118-сон қарорига мувофиқ, 7 та янги имтиёзлар амалиётга тадбиқ этилди.

▪️ 20 йил ва ундан кўп ишлаган ходимларга соғлиғини тиклаш учун бир марталик компенсация тўлаш;

▪️ хизматдан бўшатилгандан бошлаб 36 ой давомида собиқ ходимнинг ички ишлар органларидаги хизмат вазифаларини бажарганлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ҳаёти ва соғлигига зарар етказилган тақирда, бир марталик пул компенсацияси тўлаш:

- вафот этганда – БХМнинг 500 бараваригача

- ўртача оғир ёки оғир жароҳат етказилганда – БХМнинг 300 бараваригача  берилиши каби имтиёзлар жорий этилди.

Report Page