Жорий йил 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсманга келиб тушган 4732 та мурожаатдан 49 фоиз ҳолатда (2317 та) тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган

Жорий йил 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсманга келиб тушган 4732 та мурожаатдан 49 фоиз ҳолатда (2317 та) тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган

https://t.me/aoka_uz

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида тадбиркорлик субъектларидан Бизнес-омбудсманга жами 4 732 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 317 та (49 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

- 16,1 фоизи солиққа оид;

- 13,5 фоиз ер ва бино билан боғлиқ;

- 12,8 фоиз инфратузилма;

- 11,7 фоиз банклар;

- 5,9 фоиз суд ва бошқа масалаларидаги мурожаатларга тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорлар манфаатларида 1 103 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан давлат органлари ва ташкилотларига 83 та тақдимнома, 39 та хулоса ва 62 та огоҳномалар киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларнинг

54 нафарига интизомий жазо (Тақдимнома натижаси) чоралари қўлланилган.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 161 та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди. Натижада, 20,7 миллиард сўмлик аризалар тадбирколар фойдасига қаноатлантирилиб, уларнинг жами 433 гектар ер майдонларига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланди.

Ўз навбатида, давлат органларининг 758 нафар мансабдор

ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирлди ва 355 миллион сўм жарима қўлланилди.

Ушбу ишларнинг идоралар кесимида ажратадиган бўлсак, энг кўп маъмурий баённомалар Қурилиш вазирлиги 145 та, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 129 та, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси 91 та, Солиқ идоралари

67 та ва 326 та бошқа идоралар ходимларига нисбатан расмийлаштирилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг ҳусусиятлари бўйича гапирадиган бўлсак, мансабдорлар томонидан 250 та ҳолатда Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 232 та ҳолатда Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, 194 та ҳолатда Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва 82 та ҳолатда бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келмоқда.

Ҳудудулар кесимида, энг кўп маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича расмийлаштирилган ва кўриб чиқилган баённомалар сони Тошкент шаҳри 81 та, Қорақалпоғистон Республикаси 79 та ва Наманган вилоятига 73 та тўғри келмоқда. 


Report Page