Жорий йил 1 мартдан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида ерқонунбузарлик ҳолатлари жойнинг ўзида электрон расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди

Жорий йил 1 мартдан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида ерқонунбузарлик ҳолатлари жойнинг ўзида электрон расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди.

Ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда самарали давлат назоратини амалга ошириш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан “Е-ер назорат” дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастур қуйидаги имкониятларни беради:

- назорат тадбирларини амалга оширишда ортиқча қоғозбозлик ҳамда эҳтимолий коррупцион ҳаракатларнинг олди олиш;

- ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашдан то бартараф этишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиб бориш;

- ерга оид қонунбузилишлар ва уларни бартараф этилиши тўғрисидаги статистик маълумотларни автоматлаштирилган электрон ҳисобини юритиш;

- ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз муддатида мурожаат қилмаслик ҳолати бўйича манзилли маълумотлар базасини яратиш.

Ҳозир кунда “Е-ер назорат” дастурини Олий суд, Бош прокуратура, МИБ, ИИВ, “Ўзбеккосмос” ва “Ўзбекистон почтаси” каби бир қатор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланиш жараёнида.

Шунингдек, Кадастр агентлиги томонидан давлат ер назорати тадбирларини амалга оширишга мўлжалланган

790 дан ортиқ махсус планшетлар ер назоратчи инспекторларга етказилди.

Жорий йил 1 мартдан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида назорат тадбирларини планшетдан фойдаланиб, ерқонунбузарлик жойининг ўзида электрон расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди.

Синов натижаларидан келиб чиқиб, 2024-йилнинг май ойидан бошлаб республика бўйича давлат ер назорати тадбирларини махсус планшет ва боди камерадан фойдаланган ҳолда ўтказилиш режалаштирилган.

Ушбу планшет ва боди камералар орқали ўтказилган ер назорати тадбирлари “Е-ер назорат” автоматлаштирилган ахборот тизими асосида ишлайди ҳамда ҳуқуқбузарликни аниқлашдан бошлаб тегишли чоралар кўрилишига қадар бўлган барча жараёнлар электрон шаклда расмийлаштирилади ва назорат тадбирларини ҳар бир босқичи тегишли тартибда мониторинг қилиб борилади.

Фуқаролар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва у ерга ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари юзасидан Кадастр Агентлигининг 1097 қисқа рақами ёки kadastr.uz сайти орқали хабар беришлари мумкин.

Қайд этилган ва ўз тасдиғини топган ҳар бир ҳолат

“Е-ер назорат” дастурига киритилади ҳамда ижроси ҳам дастур орқали назоратга олинади.


Report Page