Жорий йил 1-чоракда Фармацевтика корхоналари томонидан 1 трлн, 157 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди 

Жорий йил 1-чоракда Фармацевтика корхоналари томонидан 1 трлн, 157 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди 


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова маълум қилди.

I. Фармацевтика корхоналари томонидан жорий йил 1-чорак давомида 1 трлн, 157 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ҳамда 37 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Инвестиция дастурига киритилган 17 та лойиҳа доирасида 25,0 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Умумий қиймати 6,5 млн долларлик 2 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 250 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида 1 чорак давомида Хитой, Россия, Тожикистон, Эрон ва Туркияга хизмат сафарлари ташкил этилиб, жами 59 та компаниялар билан музокаралар ўтказилди.

Музокаралар натижасида Хитой билан тиббий буюм ва жиҳозлар ҳамда тиббий ускуналарини ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар иштирокида 41 млн. долларлик лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилишига келишилди. Шунингдек, Маҳаллий ишлаб чиқарувчи “AZIYA IMMUNOPREPARAT” корхонаси томонидан 10 млн долларлик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Тожикистон билан қиймати 5 млн долларлик 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига келишилди. Трансфер технологияси асосида Эрон компаниялари билан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистонда биотехнология тизимини яратиш ва ривожлантириш мақсадида Техрон тиббиёт фанлари университети билан PhD йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Тошкент фарма парк кластерида Туркия компанияси билан қиймати 50 млн доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш келишилди. Туркия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ИСО: 13485 халқаро стандартлари бўйича сертификатлаштириш органини яратиш бўйича келишувларга эришилди.

“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери саноат зонасида амалга оширилаётган 427 млн долларлик 10 та лойиҳа иштирокчиларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Жорий йилда 65 млн долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, Кластер ҳудудида қиймати 59 млн долларлик 3 та янги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари таълим йўналишида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

 Республикада мавжуд 10 мингдан ортиқ дорихоналарда GPP стандартини 500 дан ортиқ дистрибьютор ташкилотларда GDP стандартини жорий этиш учун кадрлар заҳирасини мустаҳкамлаш мақсадида Фармацевтика техник университетида 36 соатлик малака ошириш курслари бепул ташкил қилиниб, 70 нафар мутахассис ўқитилди.

Видеоконференс алоқа орқали дорихона субъектлари билан доимий мулоқот йўлга қўилди. GPP талабларини жорий этиш ишларини жадаллаштириш бўйича тушунтириш ва қўлланмалар берилди. Мулоқот ҳар икки ҳафтада ташкил этилмоқда.  Фармагентлик ташаббуси билан хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талаба-мутахассислар билан алоқалар йўлга қўйилди.  6 та мутахассис PhD йўналишида жаҳон топ

100 талик университетлари рўйхатига кирган Европа ҳамда АҚШ университетларида ўқиш имкониятига эга бўлди. Фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот институтларидан 6 нафар илмий ходимлар Францияда малака ошириш имкониятини қўлга киритди. Соҳада фаолият олиб борувчи 20 нафар ходим Россиянинг “Озон” фармацевтика компаниясида малака оширишга ҳужжат топширди;

”Зарур амалиётлар” (GxP) йўналишида корхоналарда (стандартларни жорий этиш учун) 300 га яқин инспекциялар амалга оширилди. Бунинг натижасида GMP сертификатига эга корхоналар сони 42 тага, GDP сертификатига эга дистрибьютор корхоналар сони 177 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 тага етди. 


Report Page