Жорий йил 1-чоракда 6271 нафар ҳуқуқи бузилган истеъмолчига етказилган 3 млрд сўмдан зиёд маблағнинг 2,1 млрд сўми қайта ҳисоб-китоб қилинган

Жорий йил 1-чоракда 6271 нафар ҳуқуқи бузилган истеъмолчига етказилган 3 млрд сўмдан зиёд маблағнинг 2,1 млрд сўми қайта ҳисоб-китоб қилинган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилмурод Ботиров маълум қилди:

26 апрель - Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

 1996 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, бугун роппа-роса 27 йил бўлди.

Шу муносабат билан бугунги брифингда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган асосий ишлар ҳақида маълумот бериб ўтаман.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасини тартибга солиш йўналиши бўйича 2023 йил

1-чораги давомида қўйидаги ишлар амалга оширилди. Хусусан,

Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказилган тизимли ўрганишлар ва келиб тушган мурожаатларга асосан жами 265 770 нафар истеъмолчиларга 25 535,0 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, уларга 25 312,9 млн сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ва уларнинг хуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан:

Ҳисобот даврида истеъмолчилар томонидан ўз ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан жами 5 277 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 1 928 таси (35,5 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 2 228 таси (43,4 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш, 824 таси (15,6 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 237 таси (4,5 фоиз) реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Мазкур мурожаатларнинг 3 191 таси ёки 64 фоизи (2 295 таси қаноатлантириш ва 896 таси ҳуқуқий ёрдам бериш) ижобий ҳал этилган бўлиб, 1 219 тасига (23 фоиз) тегишли тушунтириш берилган ва 265 таси (5,0 фоиз) ваколатли идораларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган ўрганишларда 6 271 нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда уларга 3,0 млрд сўмдан ортиқ миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Аниқланган маблағларнинг 2,1 млрд сўми (98,9 фоиз) истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қолган 32,9 млн сўм маблағларни уларга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, бошқа идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳамда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида турли йўналишларда 39 та ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилган.

Мазкур ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида истеъмолчилардан жами 22,5 млрд сўм миқдорида ортиқча маблағлар олингани аниқланиб, бугунги кунда 259 499 нафар истеъмолчиларга 22,3 млрд. сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қолган маблағларни қайтариш ишлари давом эттирилмоқда.


Report Page