Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун юртимизнинг ҳар бир минтақасида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Ҳамюртлармиз юз-кўзларида қувонч бугунги ҳаётидан розилик аксини кўриш мумкин. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Жорий йилда мустақилликнинг 28 йиллик қутлуғ санаси “Жонажон Ўзбекистониммангу бўл омон!” шиори остида қарши олинмоқда. Шу муносабат билан Транспорт вазирлигида байрам тадбири ташкил этилди. Унда соҳанинг фидоий фахрийлари, меҳнат жамоаларида ўзининг узоқ йиллик хизматлари билан ҳурмат-эътибор қозонган ходимлар ва фаол ёшлар иштирок этишди.

Иқтисодиётимизнинг асосий қон томири бўлган транспорт тизимида фаолият юритаётган барча ходимларни транспорт вазирининг биринчи ўринбосари И.Махкамов мамлакатимиз мустақиллиги куни билан муборакбод этди.    

Байрамда сўз олганлар, истиқлол юртимиз, халқимизнинг эртанги келажагини таъминлаб берадиган, тараққиётимизнинг пойдевори эканлиги, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин олишимиз учун чексиз имконият яратиб берадиган азиз ва қадирли байрам эканлигини таъкидладилар.



Report Page